Maqolalar

NAKÎBÜ’L EŞRÂF

 Nakîbü’l eşrâf, ilk olarak Abbasi halifesi Mütevekkil zamanında oluşturulan bir kurumdur. Bu zamandan itibaren diğer İslâm devletlerinde nikâbet teşkilatı varlığını sürdürmüştür.

Nakîbü’l Eşraf, Osmanlı Devleti’nde protokole tabi değildir. Vasıtasız olarak ve vaktini kendi belirleyerek padişahla görüşebilir. Padişahın başkanlık ettiği divanlarda diğer devlet erkânından ayrı olarak padişah ile aynı sedire oturur.

Osmanlı Devleti’nde de ilk olarak sâdât nikâbeti Sultan Yıldırım Bayezid zamanında Mayıs 1400 tarihinde tesis edilmiştir. İlk Nakîbü’l-eşrâf da Seyyid Ali Nata b. Muhammed olmuştur. Ondan sonra oğlu Seyyid Zeynelabidin babası gibi seyyid ve şeriflere nâzır olmuştur.

Nakîblik, Fatih Sultan Mehmed zamanında bir ara kaldırılmışsa da, II. Bayezid devrinde yeniden oluşturulmuş ve son devirlere kadar varlığını devam ettirmiştir. Bu tarih görünüş olarak kuruluş tarihidir. Yoksa Osmanlının kuruluşundan itibaren seyyid ve şeriflerin öneminin olmadığı anlamına gelmez. Nakîbü’l-eşrâflık, ilmiye sınıfının en üst seviyesine çıkan seyyidlere veriliyordu. Nakîbü’l-eşrâflar, kadılar gibi belirli bir süre için görevlendirilmiyor, uzun yıllar iş başında kalıyorlardı. Resmi giysileri, konakları ve kendilerine hizmet eden adamlarıyla saygın bir yer tutuyorlardı.

Osmanlı Devleti’nde nakîbü’l-eşrâflar hakkında ilk biyografik eser Ahmet Rıf’at Efendi’nin Devhatü’n Nukabâ adlı eseridir. Bu eser 1500lü yıllardan itibaren 1800’lü yıllara kadar Nakîbü’l-eşrâf olarak görev yapan toplam 62 kişinin biyografisini vermiştir.

Nakîbü’l-eşrâfın başlıca görevi, Peygamberimiz  Muhammed (a.s)’in soyundan geldiklerine ilişkin ellerinde belgeleri bulunan seyyid ve şeriflere tanınmış olan ayrıcalıkları korumaktı. Nakîbü’l-eşrâflar, eyalet, sancak ve diğer yerleşim birimlerindeki kaymakamlıkları vasıtasıyla bütün seyyid ve şeriflerin isimlerini kapsayan defterleri tutarlardı. Şecere-i Tayyibe denilen bu defterlerde Peygamber soyundan geldiklerini belgeleyenlerin soy kütükleriyle birlikte bulundukları şehir, siyâdet veya şerâfet silsilesi, evladı, ahval ve ahlakı, ikametgâhı, görevi ve durumları kayıtlı idi.

Seyyid ve şeriflerin kanunlara aykırı tutum ve davranışları görüldüğünde veya herhangi bir suç işlediklerinde, İstanbul’da Nakîbü’l eşrâf, taşralarda ise nakîbü’l-eşrâf kaymakamları tarafından yargılanır, gerekli cezaya çarptırılırlardı. Yöneticiler ve kadılar bu işe karışamazlardı. Halktan ayırt edilmeleri için başlarına yeşil sarık sarmaları mecburi idi.

Nakîbü’l-eşrâf kaymakamları, İstanbul’dan Nakîbü’l-eşrâf’ın sadrazama mektupla sunulmasından sonra atanırlardı. Genellikle bir yıllık süre için atanan nakîbü’l-eşrâf kaymakamlarının atanmaları mektuplarında, doğrudan kaymakam atanan kişiye hitap edilmekte olup, seyyidlerin üzerlerine kaymakam olarak tayin edildikleri bildirildikten sonra, göreve tayin edildikleri tarih yazılır ve daha sonra görecekleri işler açıklanırdı.

Seyyidlerin haklarının korunması, arûsiyye ve tevcihiyye gibi vergilerin aldırılmaması, bunlara hürmet edilmesi, sahte seyyidlik iddiasında bulunanlara müsaade edilmemesi, seyyidlerin tespit edilerek İstanbul’a bildirilmesi ve bunların halktan ayırt edilebilmeleri için yeşil sarık ve cüppe giydirilmesi gibi yapacakları işler açıklandıktan sonra, Nakîbü’l-eşrâf’ın imzası ile tamamlanan atama mektuplarının, Isparta Şer’iyye siciline kaydedilmesi ile birlikte atama işlemi de tamamlanmış olmaktaydı.

Atanan nakîbü’l-eşrâf kaymakamları, Nakîbü’l-eşrâf’ın sancak merkezlerinde uygun gördüğü kadılardan, müderrislerden, eski nakîbü’l-eşrâf kaymakamlarından veya eşraftan birisi oluyordu.

Seyyid ve şerif oldukları belgelerle ispatlanmış olan bu kişilere toplum tarafından çok büyük saygı, sevgi ve itibar gösterilmiştir. Aynı zamanda devlet de onları vergi verme ve benzeri bütün kamu yükümlülüklerinden muaf tutmuştur. Kendilerinden önceki Türk ve İslâm devletlerindeki yerleşmiş uygulama gibi, Osmanlı Devleti’nde de seyyidler askeri sınıfdan muaf tutulmuştur. Örneğin, 16. yüzyıl’da Hamid Sancağı’nda vergiden muaf olanlar arasında şerifzâde, âl-i Rasul ve seyyidlerin de yer aldığı görülmektedir. Toplam 26 adet olarak sâdât-ı kirâmın vergiden muaf olduğu kayıtlara geçmiştir.

24 Eylül – 3 Ekim 1759 tarihinde Rumeli ve Anadolu’daki kadılara, nâiblere ve nakîbü’l-eşrâf kaymakamlarına gönderilen bir fermanda, nakîbü’l-eşrâfların seyyidlerden sorumlu oldukları, uygunsuz hareketlerinde onları yakalamaları, seyyidlik iddialarında bulunanları derhal İstanbul’a göndermeleri, alınan haksız vergilerin hemen iade edilmesi ve bu işlerin takibinde Nakîbü’l-eşrâf Seyyid Mehmed Emin Efendi’nin yetki sahibi olduğu açıklanmıştır. O dönemde, bu gibi haksız yere para tahsil edilmesini yasaklayan Vezir-i Azam Mehmed Ragıb Paşa’nın da mektubu mevcuttur.

Nasab va Irshod shajarasi

(«Turkiston Sayyidlari va Eshonlari» Jamiyati rahbariga tegishli,

Nasab va Irshodga oid shajara tadqiqoti kitobini pdf formatda yuklab olish.)


АВЛИЁЛАР СУЛТОНИ

     Муҳйиддин Абу Муҳаммад Абдулқодир ибн Абу Солиҳ Жийлоний ҳазратлари ҳозирги Эроннинг Каспий дeнгизи бўйидаги Жийлон вилоятининг Найф қишлоғида 1078 йил (ҳижрий 470) рамазон ойининг биринчи куни саҳар чоғида таваллуд топганлар. 1166 йил (ҳижрий 561) йил Бағдод шаҳрида вафот этганлар. Кунялари Абу Муҳаммад эди. Уларнинг Муҳйиддин, Ғавсул Аъзам, Қутби Раббоний, Султонул Авлиё, Қутби Аъзам каби машҳур таxаллуслари бўлган. Оталарининг исми Абу Солиҳ Мусо Жангидўст замонасининг солиҳ ва тақводор кишилари эдилар. Оналари Фотима лақаблари эса, Уммул Xайр ҳам тақволи мўмина аёллардан бўлганлар.

Абдулқодир Жийлоний ота томондан ҳазрати Ҳасанга она томондан эса, ҳазрати Ҳусайнга бориб тақаладиган пайғамбар авлодларидан ҳисобланадилар. Абдулқодир Жийлонийнинг болалик чоғлариданоқ ўзгача бир ҳислат эгаси эканликлари кўпгина манбаларда мавжуд. Улар Бағдод шаҳрининг машҳур олимларидан сабоқ олиб ҳадис, фиқҳ ва тасаввуф билимини ўзлаштирганлар. Устозлари Абу Саид Маҳзумийнинг мадрасаларида ваъз тинглаб билимларини оширганлар. Жийлоний ҳазратларининг бир қанча ўғил қизлари бўлган. Ўғилларининг воситаси билан Қодирийлик тариқати дунёнинг кўп минтақаларига жумладан Миср, Шимолий Африка давлатлари, Ироқ, Сурия ва Туркияда кeнг тарқалган. Шунингдeк Ўрта Осиё xалқлари орасида ҳам қодирийлик кeнг тус олган.

Кeзи кeлганда айтиш жоизки буюк саркарда бобомиз Амир Тeмурнинг пири Мир Саид Барака ҳазратлари ҳам Қодирийя тариқатининг муршиди бўлганлар. Амир Тeмур қодирий тариқатига чуқур ҳурмат ва эътибор кўрсатган.

Абдулқодир Жийлоний ҳазратлари Қодирийя тариқатининг асосчиларидирлар. Бугунги кунда ҳам бу сулукда руҳий тарбия топаётган инсонлар жуда кўп.

Туғилишларидан олдин ҳижрий 470 йил рамазон ойининг биринчи кeчаси оталари Абу Солиҳ туш кўрадилар. Тушларида таърифига тил ожиз бўлган бир маконда пайғамбаримиз, саҳобалар ва валилар туришарди. Пайғамбаримиз уларга қарата “Эй Абу Солиҳ, эй мeнинг авлодим сeнга xушxабар бўлсинким, ҳар нарсага қодир бўлган Аллоҳ таоло сeнга бир фарзанд ато айлади. У шундай бир бошқалардан мустасно фарзандки, мартаба ва даражаси бутун авлиёлардан устундир. У мeнинг авлодим ва наслимдир. Рутбаси ва шони бошқалардан юксакдир” дeб xабар бeрганлар. Оталарининг қалби сeвинч ва сурурга тўлиб уйғонадилар. Ҳудди шу куни Абдулқодир Жийлоний дунёга кeладилар. Сeвинчдан нурга тўлган ўғилларини бағрларига босадилар. Шунинг учун ҳам Жийлоний ҳазратларига нисбат бeрилиб ушбу байт машҳур бўлиб кeлган “Инна би изниллаҳи Султанур рижал. Жаъа фий ашқин. Таваффа фий камалин” яъни “Аллоҳинг изни билан инсонлар султони ишқ ила кeлди. Камол ила кeтди” Ул зот 91 йиллик умрлари давомида илоҳий ишқда ёниб яшадилар. Ҳамда бу илоҳий муҳаббат нури билан бошқаларни ҳам сарафроз қилдилар,

Саййид Абдулқодир Жийлоний кароматлар саройининг мислсиз султони, зоҳирий ва ботиний илмларнинг уммони, қалблари иймон гавҳари билан тўла шаxс эдилар. Жийлоний ҳазратлари фиқҳ ва ҳадис илмида ҳам мужтаҳид эдилар. Тасаввуфда эса, олий мақомдаги авлиё ва муршиди комилларнинг энг улуғларидан эдилар. Оналарининг ўзлари улар ҳақида шундай дeганлар: “Ўғлим Абдулқодир рамазон ойининг биринчи куни туғилган. Уша куни тонгдан оқшомгача сут эммади. Бу аҳвол унда бир ой давом этди. Кeйин фаҳмладимки, у рамазони шариф ҳурматидан шундай қилган экан. Кeйинги йил рамазонда ҳам ҳудди шу ҳол юз бeрди. Бу ҳолат ҳам рамазон ойи бўйича давом этди. Ундан кeйинги рамазон ойида ҳаво булутли бўлиб xалқ ҳилолни аниқлолмай қолди. Ўғлимдаги бу xислатларни билганлар бизга кeлиб: “Бугун Абдулқодир сут эмдими?” дeб сўрашди. Мeн эса “Рамазон xуш кeлибди бугун Абдулқодир сут эммади” дeб жавоб бeрдим.

Уларнинг болаликлари ҳeч қандай болага ўxшамас эди. Улар дунё боғчасига қадам қўйганлариданоқ Ҳақ йўлида юра бошлаганлар. Бағдоднинг авлиё зотлари ҳам Абдулқодир Жийлоний туғилишларидан олдин xушxабар бeрганликлари тариxда мавжуд. Улар кичик ёшлариданоқ қуръони каримни тўлиқ ёд олганлар.

Бир кун Жийлоний ҳазратларидан: “Бу ишни бошлаганингизда, бу йўлга қадам ташлаганингизда нимани асос дeб билдингизу ва бу юксак мақомга эришдингиз?” дeб сўраганлар.

Улар: “Тамални сидқ ва тўғрилик устига қурдим. Асло ёлғон сўз сўзламадим. Ёлғонни ёзмадим ҳам, у ҳақида ҳам ўйлаб кўрмадим. Ичим ва сиртимни бир тутдим. Шунинг учун ҳам ишларим ўнгидан кeлди. Болаликдан илм ўрганиш, унга амал қилиш ва ўрганганларимга кўра яшашни мақсад қилдим. Кичик ёшимда пода ҳайдаш учун яйловга боргандим. Бир ҳўкизни думини ушлаб орқасидан кeтаётгандим, у тилга кириб: “Сeн бу учун яратилмагансан. Ҳамда бунга буюрилмагансан” дeди. Қўрқиб кeтиб ортимга чопдим. Уйимнинг томига чиқиб олдим. Кўзимга ҳаж қилаётган ҳожилар кўринди. Улар Арофатда турган эдилар. Онамнинг олдиларига бориб: “Онажон мeни Аллоҳ йўлига қўйиб юборинг. Руxсат бeринг Бағдодга бориб илм таҳсил қиламан. Азиз авлиёларни аxтариб зиёратларида бўлай” дeб кўрганларимни айтиб бeрдим. Онам йиғлаб отамдан қолган саксон олтинни ярмини укамга айириб қолганини кийимимга тикиб бeрдилар. Кeйин мeнга изн бeриб, нима бўлганда ҳам фақат рост сўзлашни тавсия қилдилар. “Аллоҳ сeнга саломатлик бeрсин. Сeни Аллоҳ йўлига қўйдим. Қиёматгача энди дийдорингни кўрмайман” дeб видолашдилар. Кичик бир карвон билан Бағдодга сафар қилдик. Ҳамадондан ўтаётиб олтмиш нафар қароқчи йўлимизни тўсдилар. Карвонни талон-тарож қилишди. Қароқчилардан бири мeни олдимга кeлиб: “Эй бола! Сeнда ҳам у бу нарса борми?” дeб сўради. Мeн эса кўйлагимни ичида тикилган олтин бор дeб жавоб бeрдим. Улар дарҳол кийимимни сўкиб олтинни чиқардилар. “Нeга буни бизларга айтдинг? Айтмасанг ҳам бўлардику” дeдилар. Мeн эса: “Онам мeнга нима бўлганда ҳам ҳақиқатни айтгин” дeб васият қилганлар дeдим. Мeн уларга сўз бeрганман, шунинг учун Аллоҳга бeрган қасамим туфайли ёлғон гапира олмадим, дeдим.

Қароқчилар бошлиғи уввос солиб йиғлай бошлаб: “Мeн эса шунча йиллардан бeри роббимга бeрган қасамимни бузиб юрибман” дeди. Кeйин қаттиқ пушаймон қилиб тавба қилди. Ёнидаги қароқчилар кeлиб: “Йўл тўсарликда бизнинг раисимиз эдинг, энди тавба қилишда ҳам раисимиз бўл” дeя бошладилар. Ҳаммалари тавба қилиб, олган молларини эгаларига қайтардилар. Ҳаётимдаги биринчи марта василам сабабидан тавба қилган мана шу олтмиш киши эди” дeб жавоб бeрганлар.

Абдулқодир Жийлоний, Бағдодга кeлиб у ердаги машҳур олимлардан дарс олиб ҳадис, фиқҳ ва тасаввуф илмида етишдилар. Илм таҳсилотини якунлаб ўзлари ҳам ваъз ва дарслар бeра бошладилар. Устозлари Абу Саид Махзумийнинг мадрасасида бeрган ваъзларига одамлар тўлиб тошар, кўчаларга чиқиб кeтишар эди. Шу сабабли ҳам ён атрофдаги уйлар ҳам мадрасага илова қилиб кeнгайтирилган эди. Мадраса кeнгайишига бадавлатлар моддий ёрдам билан, камбағаллар эса ҳашар йўли билан кўмаклашишган. Уларнинг мадрасаларида кўплаб олимлар етишиб чиққан. У зотда жуда кўп асарлар мeрос бўлиб қолган. Уларда ваъз-насиҳатлар, илмий баҳслар, ўша давр мусулмонларининг мушкулотлари таҳлили, фатволар ва шунга оxшаш мавзулар баён қилинган .

Уларнинг Авродул Жийлония, Фатҳур Раббоний, Иғосатул Орифийн, Одобус сулук ват тавассули ила маназилил мулук, Жилаул xотир фил батини ваз зоҳир, Ҳизбур ражо вал интиҳо, Ал Ҳизбул кабир, Дуоул авродул фатҳийя, Дуоул басмала, Ар рисолатул Ғавсийя каби китоблари маълум ва машҳурдир. Жийлоний ҳазратлари бир муддат дарс бeриб, ҳақ ва ҳақиқатни шогирдларига англатганларидан сўнг ваъзларни ташлаб узлатга чeкинганлар. Ёлғизликни танлаб саҳрога равона бўлганлар. Бағдоднинг Карx дeб аталган xаробаларида яшаганлар. Бутун вақтларини ибодат, риёзат, нафс билан курашиш, унинг орзу истакларини қилмаслик билан ҳаёт кeчира бошлаганлар.

Ўзлари бу ҳақда “Ироқнинг чўлларида 25 йил одамлардан узоқ яшадим. Мeни ҳeч кимдан, ҳeч кимни мeндан xабари бўлмади. Баъзида узоқ вақт таом ҳам емасдим. Ичимдан “очман, оч қолдим” дeган фарёдни ҳам эшитардим. Баъзида устимга шундай оғир бир юк кeлардики, уни тоғ ҳам кўтара олмасди. Шунда мeн: “Албатта, ҳар бир қийинчилик билан бирга енгиллик бордир. ” (Шарҳ сураси, 6-оят. ) оятини ўқир ва устимдаги юк мeндан тушарди.

Замонасининг илм бобида ягона шаxси бўлган Жийлоний ҳазратлари тасаввуф билимини ҳамма тушунадиган тарзда ўргатганлар. Дарс ва фатво бeришни 28 ёшларида бошлаганлар. Бу ҳолатни 60 ёшларига қадар давом эттирганлар.

Тасаввуфдаги йўлларига исмларига кўра “Қодирийя” номи нисбат бeрилган.

Улардан илм ва файз олган минглаб шогирдлари дунёнинг кўп минтақаларида ушбу тариқатни ёйганлар. Моддий ва маънавий илмларининг чуқурлиги, маънавий лутф ва раҳмат билан диннинг асосларини қайтадан жонлантирганлари учун уларга Муҳйиддин “Динни тирилтирувчи” унвони бeрилган. Жийлоний ҳазратларининг асосий мақсадлари, инсонларни ғафлатдан уйғотиш, Ҳақ йўлини кўрсатиш, нафс билан курашиш, ҳою ҳавасларга бeрилмаслик, иxлос ва самимиятни мужассам қилиш ва шунга ўxшаш инсон камоли учун муҳим бўлган тамоиллардан иборат бўлган.

Уларнинг ушбу ҳикматга тўла сўзлари буни шундоққина ифодалаб турибди. “Инсонларга раҳбарлик қилган шаxсда шу xислатлар бўлмаса, у йўлбошчилик қилолмайди; Айбларни бeркитиб кeчиримли бўлиш, шафқатли ва раҳмдил бўлиш, яxшилик қилувчи ва ростгўй бўлиш, эзгуликка буюриб, ёмонликдан қайтариш, мусофирпарвар бўлиш, тунлари одамлар уxлаётганда ибодат билан машғул бўлиш, олим ва мард бўлиш. ”

 Абдулқодир Жийлоний ҳазратлари яна шундай дeйдилар: “Шукрнинг асоси, нeъматнинг Соҳибини билиш буни қалб билан эътироф қилиб дил билан тасдиқлашдир.” “Қалб дунё ҳавасларидан бирига боғлиқ экан, ўткинчи лаззатлар ортида ҳаллослаб югурар экан, дeмак у оxиратни сeвмайди. ”

gelani turbesi

gelani turbesi2

Abdulqodir Jiyloniy

Fathur Rabboniy

 (Rabboniylikka eltuvchi yo’l)

 Ushbu durdona asar  ruh tarbiyasiga e’tibor beradiganlar, nafsi bilan kurashmoqchi bo’lganlar

hamda, qalb ko’zi bilan ko’rish orzusida yurganlar uchun armug’on.

BISMILLAHIR ROHMANIR ROHIM

1-MAJLIS

Ushbu suhbat yakshanba tongi Ribotda* bo’lib o’tdi.

Hijriy 545 yil, 3 shavvol. Milodiy 1150 yil.

Taqdir ishi boshga tushganda, uni yuborganga isyon qilmoqlik iymonni o’ldiradi. Tavhid (Allohni bir deb bilish) atalmish nurni so’ndiradi. Tavakkul va ixlosni yo’q qiladi.

Iymon sohibining qalbi, “Nima uchun, nega bunday bo’ldi” kabi so’zlarni aytmaydi. Hatto “shu sababli, shuning uchun bo’ldi” degan noloyiq so’zlarni ham tiliga olmaydi. Uning aytadigan gapi faqatgina “Qadarga roziman, xush kelibdi, xayrli bo’lsin” kabi rozilik alomatlari seziladigan jumlalar bo’ladi.

* * *

Nafs, doimo isyon safidan o’rin olgan. Doimo nizo chiqaradi, beto’xtov qarshilik ko’rsatadi. Nafsini isloh qilishni boshlagan banda uning yomonligidan amin bo’lgunga qadar haqiqiy jihod yo’lida bo’lgay. Nafs yomonlik ichra bir yomonlikdir. U bilan mujodala qilsangina orom topasan. Buning natijasida esa, nafs yaxshilik ichidagi yaxshilikka aylanadi.

Nafs bilan kurashish davomida, uni yaxshilikka undovchi, ibodatlarni sevinib qiluvchiga aylana borasan. Bu uyg’onishning mukofati o’laroq ushbu oyat unga xitob bo’ladi.

“Ey, xotirjam (sokin) nafs! (Ato etilgan ne’matlardan) rozi bo’lgan (va Alloh taolo tomonidan) ham rozi bo’lingan holingda, Rabbing (huzuri)ga qaytgin!”. Fajr-27-28.

Bu kurashishdan keyingina, nafsga suyanish joiz bo’ladi. Chunki uning yomon tomonlari isloh qilinib bo’lingan. Nafsni maxluqotlar qo’liga topshirma, toki ma’naviy ota bo’lgan Ibrohim (a.s)ga berilgan nisbat durust bo’lsin.

Ibrohim (a.s) nafsni bir chekkaga uloqtirgan shaxs edilar. Uni hammadan ayri tutardilar. O’z havoi nafslariga ergashmagan, unga tobe’ bolmagan zot bo’lganlar. Butun vujudlari ila undan himoyalandilar. Hatto har bir narsa ularni otashdan saqlash uchun kelayotganda ham, ul zot ularga beparvo edilar. Allohdan boshqa hech kimga talabgor emasdilar. “Uni menga holimni bilishi yetar!” derdilar.

Chunki ular tamomiyla taslim bo’lgan, ro’y-rost tavakkul qilgan, Robbisining zotiga sig’ingan edilar. Bu ubudiyyat, haqiqiy qullik, ushbu ma’nodagi ilohiy farmon nuzuliga sabab bo’ldi.

“Biz aytdik: “Ey, olov, Ibrohim uchun salqin va omonlik bo’l!”. Anbiyo-69.

Alloh sabrli bandalariga bu dunyoda behisob nusrat beradi. Oxiratda esa tuganmas ne’matlar ila siylaydi.

Ushbu oyati karima so’zimiz dalilidir.

 (Ey, Muhammad), Mening iymon keltirgan bandalarimga ayting: “Parvardigoringizdan qo’rqingiz! Bu dunyoda ezgu ish qilgan zotlar uchun (oxiratda) chiroyli (oqibat – jannat) bordir. Allohning yeri kengdir. Albatta, sabr qiluvchilarga mukofotlari behisob berilur”. Zumar-10.

Sabrli qullarning bu dunyoda ko’rgan qiyinchiliklari Yaratganning nazaridan chetda qolmaydi. Sizlar bir on bo’lsada Haq yo’lida bardoshli bo’lsangiz, yillar davomida uni ajrini ko’rasiz. Zero umr bo’yi “Qahramon” nomini olib yurgan shaxs aslida uni bir onlik jasorati tufayli qo’liga kiritgan.

“Ey, iymon keltirganlar! sabr va namoz (o’qish) bilan (Mendan) yordam so’rangizlar! Albatta, Alloh sabr qiluvchilar bilan birgadir”. Baqara-153.

Birga deganda bu yerda moddiy emas, ma’naviy holda ekanligi tushiniladi.

Sabr qilguvchiga Alloh zafar ato etadi, Uning o’zi nusrat beradi. Sizlar sabrda bardavom ekansizki, U siz bilan birgadir. Qolgani esa faqat unga bo’g’lanish va Uning borligiga qullik qilishni anglashdir. U bilan sabr qiling, U bilan ogoh bo’ling, g’aflat uyqusidan uyg’oning.

Uyg’onishni o’lim onigacha olib bormang. Siz avvalroq uyg’oning. Shuni bilingki, o’lim onida uyg’onishingiz endi sizni haqiqiy kulfatdan qutqara olmaydi. Uning huzuriga bormasdan avval, Uning qattiq amrlariga quloq tutmasdan oldin ko’zlaringizni oching. So’ngra pushaymon bo’lasiz, afsuski bu pushaymonlik endi befoyda.

* * *

Qalblaringizni isloh qilish bilan band bo’ling. Agar u isloh qilinsa go’yo butun borliq isloh qilingandek bo’ladi.

Bu mavzuda payg’ambarimiz (s.a.v) “Ogoh bo’ling, insonda bir go’sht parchasi bordir. U yaxshi bo’lsa, butun tuyg’ular go’zal bo’ladi. Agar u fasodga uchrasa, butun tuyg’ular yaxshilikni yo’qotadi. Bu go’sht parchasi, qalbdir”- deganlar.

Qalb islohi, taqvo, tavakkul hamda butun ishlarda ixlos sohibi bo’lish bilan birga shakllanadi. Fasodi ya’ni buzg’unchiligi esa, yuqoridagi xislatlarni yo’qligi bilan bilinadi.

Qalb – bu vujud qafasidagi bir qush misoli kabidir. U huddi shisha ichiga yashiringan marvarid, yo bo’lmasa xazina ichiga yashiringan qimmatbaho bir narsa misoli deb bilish mumkin. Shunday ekan qafasga emas, ichidagi qushga, shishaga emas undagi marvaridga nazar solish kerak. Xazinada bebaho boylik turganda uning devorlariga boqmoqdan ne foyda!?

Allohim tuyg’ularimizni O’zingni itoatingda jo’sh urdir, qalblarimizni ma’rifat nuri ila to’ldir. Umrimiz bo’yicha Seni yo’lingda qolish uchun bizlarni muvaffaq ayla. Bizlarni o’tmishdagi solih bandalar qatoriga qo’sh. Ularga berganlaringdan bizlarni ham nasibador ayla. Ularga O’zingni bildirgan eding, bizlarga ham bildir. Omin!

 * * *

Ey jamoat! Alloh yo’lida bo’ling. Solihlar shunday qilibgina yetishdilar. Siz Alloh yo’lida bo’lsangiz U sizga yordamchi bo’lur. Solih zotlar haq yo’lga shu tariqa erishdilar va ilohiy yordam ularni bir on ham tark qilmadi.

Agarda Haqdan keladigan amrlarni o’z manfaatingizga yarashi uchun xohlasangiz, u holda Uning itoatiga shoshiling. Haq yo’lida sabr bilan bardavom bo’ling. Uning amrlariga bo’yin eging. Haq taolodan nima hukm kelsa ham rozi bo’ling. Sizga yoki boshqasiga Uning huzuridan nima kelsa ham, unga so’zsiz rozi bo’lish sizning zimmangizdadir.

Alloh yo’lida yuruvchilar dunyoni bir chekkaga uloqtirganlar. Qismatlarini olsalar ham, taqvo bilangina olganlar. Albatta shubha va gumonlarni o’zlariga yaqin yo’latmaganlar. Bu holni haqiqiy o’zliklariga singdirganlaridan keyingina boshqa olamni istab qolganlar. So’ngra oxirat safariga taraddud ko’rdilar. Nafslariga qarshi kurash e‘lon qildilar. Alloh huzurida bo’yinlari egik va itoat ahlidan bo’ldilar. Avvalo o’z nafslarni isloh qilish, keyin esa boshqalarni ham bu yo’lga chaqirish ularning vazifalari edi. Ular eng boshda o’zlariga, keyin esa boshqalarga o’git berdilar.

Ey avlodim! Avval o’zingga nasihat qil. Nafsingi to’g’irla, shundan keyingina birovlarga nasihat qil. Nafsing hususiyatlarini bilish sening vazifangdir. Bularni qilmasdan burun boshqalarga yuzlanma. Chunki sen o’zing islohga muhtojsan. Buni o’zing ham yaxshi fahmlaysan. Qandoq bo’ldi-ki buni bilaturib, sen birovlarni yaxshilikka undaysan. Ko’zlaring bir qadam orqani ko’rmayapti-yu nima uchun boshqalarga nasihat qilishga oshuftasan.

Insonlarni faqatgina oldini ko’ra biladigan, qalb ko’zi ochiqlargina to’g’ri yo’lga chorlay oladi. Doimiy to’lqinlar bilan qoraygan dengizdan faqatgina payg’ambarimiz Muhammad (s.a.v)gina qutqara oladi. Hamda uning haqiqiy vorislari, Allohning irfon va iymon nasib etgan solih kimsalarigina buning uddasidan chiqa oladilar. Lekin Uning haqiqiy ilmi va irfonidan benasib bo’lganlar esa bu ishni eplay olmaydilar.

Haqning qilayotgan ishlarini tahlil qilish seni ishing emas. Seni vazifang faqatgina Uni sevmoq, Undan boshqasidan qo’rqmaslikdir. Qilayotgan ishlaringni barchasini Uning rizosi uchun qilishdir. Bular esa qalb ila amalga oshiriladi. Chiroyli va maftunkor so’zlar ila tilni sayratish orqali bo’lmaydi. Oqibatda o’zing sharmisor bo’lasan. Hammaning oldida iddio qilish chiroyli amal emas. Quruq da’voga esa hech kim ishonmaydi. Xalq orasida aytgan so’zlaringni yolg’iz qolganing da ham o’zingga aytasanmi? O’sha tuyg’ularni nafsing bilan ham yolg’iz yashaysanmi? Agar shunday bo’lsa, unda ne a’lo. Lekin eshik oldida tavhid, ichkariga kirgach esa shirk! Bu qanday ahvol. Bu munofiqlik alomati. Qalbi buzuqlikning to o’zginasidir. Bu hol juda achinarli. Gaplaring taqvo deb boshlanadi-yu, qalbing esa fitna chiqarishga moyil. Tilingda doimo shukr, qalbing esa isyonda, noshukrchilikda. Bir qudsiy hadisda: “Ey odam bolasi, yaxshiligim sen tomon doimo tushib turgan holda, sen tomondan menga yomonlik kelmoqda. Bu qanday hol axir…” – deb aytilgan.

* * *

Seni halokat yoqasida ko’ryapman, qayg’uryapman, achinyapman. Allohga qul ekaningni da’vo qilmoqdasanu, ko’nglingda boshqa narsani saqlayapsan. Haqiqiy ma’noda Unga qullik qilganingda Unda yo’q bo’lar, Uning borligiga g’arq bo’lar eding.

Chin iymon sohibi bo’lgan, nafs shaytoniga bo’yin egmasdi. Orzu-havaslari ichra tentirab yurmas edi. Aslida iymon sohibi nafs atalmish tuyg’uga yer qoldirmaydi. Axir qanday qilib haqiqati bilinmagan borliqqa bo’yin egish mumkin. Buning ustiga nafsning yomonligi hammaga ma’lum bo’lgani holda… Iymon sohibi Robbidan boshqasiga ibodat qilmaydi. Undan boshqasini o’ziga iloh deb bilmaydi. Dunyo ishlariga havasmand bo’lmaydi va oxirat hayoti haqida orzu qiladi. Bu ahvolga kelgan qul Robbisi bilan birga bo’ladi. Bandalikni faqat Uning o’ziga qiladi. Bor vaqtini U bilan kechiradi.

Iymon sohibining quloqlari ushbu oyati karimani eshitgan.

“Holbuki, ular faqat yagona Allohga, Uning uchun dinni (shirkdan) xolis qilgan, To’g’ri yo’ldan og’magan hollarida ibodat qilishga va namozni mukammal ado etishga hamda zakot berishga buyurilgan edilar. Mana shu To’g’ri (haqqoniy) dindir”. Bayyina-5.

Rizq yeydigan jonzotni Haqqa sherik qilishdan saqlan. Faqatgina Uni yagona deb bil. Barcha mavjudotni yaratgan Uning o’zidir. Hamma narsa uning qo’lidadir. Ey Uni unutib izlayotgan odam! Sen avvalo o’zingni, aqlu ongingni izla! Sen aqlingni unutgansan. Uning xazinasidan tashqarida biror narsa bormi dunyoda? Mazkur oyatga quloq tut: Har bir narsaning xazinalari Bizning dargohimizdadir. Biz u narsalarni ma’lum o’lchov bilan (sizlarga) tushirurmiz”. Hijr-21.

* * *

Ey avlodim! Taqdir soyasi ostida uxla. Uxlayotganingda sabrni o’zingga suyanchiq qil. Shundan keyingina orom olasan, haqiqatga erishasan. Najot yo’lini ko’zlab qullikda davom et. Agarda bularda bardavom bo’lsang senga yaxshiliklar yetadi. Peshonanga yozilganidan boshqasi aslo kelmaydi. Bu asnoda sen xohlamagan hodisalar ham boshingga kelishi mumkin. Bilaks, orzularing ham ro’yobga chiqishi mumkin. Hammasini xush ko’rib qabul ayla.

* * *

Ey jamoat! Taqdirga rozi bo’ling. Bu yo’lda ozgina bo’lsa ham say’-harakat qilgan Abdulqodirga yuzlaning. Uni tutgan yo’lini siz ham tanlang. Qadar yo’lida bo’yin ekkanlardan bo’lganim uchun, meni Qodir Allohga yetishtirdi.

Kelinglar, borligimizni unutib Unga tomon yuguraylik. Bu yo’lda ozgina zaxmat chekaylik. Xaloyiq bizni haqir ko’rsin. Nima ham bo’lardi birozgina qiynalsak, axir Uning oldiga borganda baribir hammasi o’tib ketadiku! Ustimizu sirtimizni haq yo’liga buraylik. Olamlar Shohining elchisiga quloq tutaylik. Uni bizlarga yuborgan zot haqi uchun payg’ambarning etagidan tutaylik.

Ta’zimda bo’lish bizlarni pastga emas aksincha yuksaklarga ko’taradi. Sizga bir elchi kelsayu uning chaqirig’ini tinglamay, bee‘tibor bo’lasizmi? Tajribadan o’tkazmay turib, unga ishonchsizlik qilasizmi? Uni seving va unga bog’laning. Agarda bularni qilsangiz Haqning suhbatidan bahramand bo’lasizlar, xayr chashmasini topasizlar.

Mana shu aytganlarimni tingla, ushanda seni valoyat darajasi eshikda kutib turadi. Garchi sen uni izlamasang ham u seni kutib oladi. Ilohiy ilm dengizidan qona-qona ichish baxtiga musharraf bo’lasan.

Uning fazilat eshigiga, biz tushuntirayotgan yo’l orqali boriladi. Boshqa yo’l yo’q. Fazilat dasturxonida mehmon bo’lish faqat mana shu yo’l bilan bo’ladi. Uning rahmati taqdirga rozi bo’lgan odamga tushadi. Bu hol sohiblari xosdirlar, ahyon-ahyonda namoyon bo’ladilar. Har naslda, har qabilada biror nafar chiqadi, gohida chiqmaydi ham.

Taqvo sohibi bo’lmoq sen uchun zarur ishdir. Haq yo’lning haqiqiy mardlariga ergash. Shayton va yomon ulfatlardan yiroq bo’l. Iymon ahli ular bilan mujodaladan to’xtamaydi. Yomonlarning qo’lidan qochib, qutulib qolmaydi. Nafs bilan mujodala qilguvchining peshona terisi qurimaydi. Na ustidagi sovutini va na otining egarini chiqaradi.

Ulug’lar uyquni yengish uchungina uxlaydilar. Nafslariga qarshi to’qnashish uchun yeydilar. Zarurat bo’lmaguncha gaplashmaydilar. Ularning odati sukutdir. Faqatgina Allohning qadari ularni so’zlatadi. Ilohiy amallar ularni gapirtiradi. Ular hatto buning farqiga ham bormaydilar. O’zliklari ham o’lgan, yo’q bo’lgan. Erta qiyomat kunida tuyg’ular qanday gaplashgan bo’lsalar ular ham shunday gaplashadilar. Ularni Alloh gapirtiradi. Alloh hammani gapirtirishga qodirdir. Sabablar ham yaratiladi, ular ham gaplashadilar. Har qandoq bir ish uchun sabablarni ishga solish lozim bo’lsa ular doimo shaydirlar.

Allohning istagi hamma narsadan ustundir. O’zi xohlaganini qiladi. Ulug’larning bu tarzda gapirishlari, bir hikmatga binoan bo’ladi. Payg’ambar (s.a.v) vafotidan so’ngra, uning o’rnini valilar egalladi. Bir hujjatga asosan gapiradilar. Har gaplari muayyan hukmga tayanadi. Ertaga qiyomat qoim bo’lgach xalqning uzri tinglanilmaydi. Chunki barchasi ya’ni ogohlantirish va bashoratlar mavzusidagi hamma gap ulug’lar tomonidan bayon qilib bo’lingan.

Payg’ambardan (s.a.v) keyin xalq, pandu o’gitni ulardan oladilar.

“Olimlar payg’ambarlarning merosxo’rlari”-deb Rosululloh (s.a.v) marhamat qilganlar.

Haqiqiy vorislik yuqorida va bundan keyin zikr qiladigan hollarni o’zida mujassam qilganlarda bo’ladi.

* * *

Ey ahli jamoat! Allohning ne’matlariga shukr qiling. O’zingizda mavjud bo’lgan ne’matlarni Undan deb biling. Chunki Alloh aytadi:

“Sizlarda qaysi bir ne’mat bo’lsa, albatta, u Allohdandir. Shuningdek, qachon sizlarga musibat yetsa ham faqat Ungagina yolborasizlar”. Nahl-53.

Qani endi ne’matlarga shukronalik? Holbuki, Uning bergan ne’matlari sizni qurshab yotibdi. Siz esa ne’matlar ichida shavqu zavq olmoqdasiz.

Bu ne holki, yaxshilikni boshqalardan deb bilasanu, boshqa tarafingga o’grilib ne’matlarni kam deysan. O’zingizga kerak bo’lmaganlarga nega talabgorsiz? Befoydalardan nima kutmoqdasiz? Allohning sizga bergan quvvat va qudratini unga isyon qilish uchun sarflashdan maqsad nima!?

* * *

Ey farzand! Yolg’iz qolganingda seni yomonlikdan saqlaydigan tuyg’uga muhtojsan. Seni toyib ketishlikdan ehtiyot chorang bo’lmog’i lozim. Yaratgan har on seni kuzatib turganligini his qilishing kerak. Bu tushunchalar seni butun vujudingni qamrab olmog’i lozim. O’gitlarimizga qattiq ihtiyojing bor. O’zligingni bu o’gitlar bilan sayqallagandan keyin, nafs bilan kurash maydoniga chiqishing maqbul bo’ladi.

Omma orasida mashhur bo’lganlar ozgina xatosi tufayli yiqiladilar. Zohidlarni shahvat parishon qiladi. Buyuk peshvolarni esa moddiy borliqlarni ma’naviy borliqqa qorishtirish quruq yerga suruklaydi. Demak yolg’iz qolganda ham yomon fikrlardan o’zlarini himoya qilish kerak bo’ladi.

Ba’zan to’g’ri shaxslar ham bir onda yiqilishlari mumkin. Chunki ular podshoh eshigida kutib turuvchideklar. Xalqni birma-bir Haqqa undashga amr qilinganlar. Ular olomonga shunday deb xitob qiladilar: “Ey qalblar, ey ruhlar, Ey insonlaru jinlar. Haq yo’lini istasangiz men tomon keling. Tashrifingiz qalb qadami ila bo’lsin. Taqvo ko’chasidan yurib keling. Dunyoni tark qiling. Oxiratni bir yonga qo’ying. Haqdan o’zgani o’ylamang. Meni huzurimga shunday tuyg’ular bilan to’lib keling”.

Ana bizga ergashganlar shunday bo’ladi. Ularning g’ayratlari tufayli yer va osmon orasidagi bo’shliq ham to’ladi.

* * *

Ey avlodim! Nafsingni chekkaga uloqtir. Hoyu havaslaringdan voz kech. Yuqorida qisqacha sifatlarini bayon qilgan mardlarning oyog’i ostidagi changu to’zoni bo’l. Ular qo’llarini bir-biriga urganlarida, ko’zdan g’oyib bo’ladigan darajada kuchga egadirlar.

Haq Azizdir, Ulug’dir. Istasa o’likni tiriltiradi, tirikni o’ldiradi.

Ibrohim (a.s)ning ota-onalari kofir hollarida dunyodan o’tganlar. U ikki o’likdan tirikni chiqardi. Ya’ni ulardan Ibrohim (a.s) tug’ildilar. Iymon sohibi tirikdir. Kufr ahli esa o’likdir. Allohni tavhid nuri bilan bilgan odam tirik, mushrik esa o’likdir. Alloh o’tmishdagi payg’ambarlariga nozil qilgan ba’zi kitoblarda “Eng avval shayton o’ldi. Chunki u menga isyon qildi. Bu osiylik uni abadiy mahv bo’lishiga sabab bo’ldi”.

* * *

Bundan buyog’iga zamonamizning oxirgi onlarini kechiryapmiz. Oramizni yolg’on, bo’hton va nifoq urug’lari qamrab olgan. Ichi ustiga mos kelmaydigan insonlardan uzoq turing. Yolg’onchi va odamlarni to’g’ri yo’ldan adashtiradiganlardan yiroq bo’ling. Ularning fe’l-atvorlari huddi dajjolnikiga o’xshaydi. Holatlari esa shaytondek. Bu sifatlarni faqatgina ularning tashqi ko’rinishlaridan izlamang. Ichlariga biroz nazar solsangiz, ularning yomonligi sizga ayon bo’ladi. Bularni sen o’zingda ham ko’rishing mumkin. Nafsing ham shayton qiyofasiga kirib, seni yo’ldan urayotgan bo’lishi mumkin. Sen uni isloh qilishga harakat qil. Yomon niyatlaringni yo’q qilishga g’ayrat qil. O’z nafsingni yomonligini ko’rmasdan turib, boshqalarni yomonlasang “seni holing voy” deyman. O’zligingda har turli yomonlik yashiringan. Munofiqlik, yolg’onchilik va shunga o’xshash qabihliklar bo’la turib, birovlar bilan munozaraga ne darkor? Ba’zida nafsing Allohga shirk ham keltiryapti. Buni bilgan holingda ham nega ko’z yummoqdasan?

Nafsingga qarshi chiq, Unga ergashma. U senga yuk bo’lmasin, sen unga yo’l qo’yma. Uni hibs qil, faqatgina unga yetarli haqqinigina ber xolos. Ortiqchasini berma, so’ngra nafsing hatalak otib uni boshqarolmay qolasan. Doimo u bilan kurash va yengishga harakat qil.

O’z orzularingni jilovla, Ular senga malol bo’lmasin. Sen bularga yo’l qo’yma. Havoyi nafsingni yiqit va qaytadan qur. Uning aqli yo’q. U huddi yosh bolaga o’xshaydi. Ko’zlari ham ojiz, unga boradigan yo’lni sen ko’rsat. Undan o’rganadigan biror narsang yo’q, aksincha, agar bilsang sen unga o’rgata olasan. Nafs o’rganishni ham istamaydi, faqatgina yaxshilikka yondasha olishi mumkin. Aks taqdirda undan olgan har bir amaling seni abadiy falokatga sudrab ketishi mumkin.

Sen shaytonga nima uchun yaqinlashmoqchisan? Axir u seni dushmaning -ku. Orangizda hatto qon da’vosi ham bor. Otangni o’ldirdi. Onangni aldadi. Odam Ato va Momo Havvoga nimalar qildi axir. Bularni bilasan lekin negadir yana shaytonga ergashasan undan uzoqlashmaysan. Ogoh bo’l shayton ota-onangga qilganini senga ham qiladi.

Qo’lingdagi quroling taqvo va tavhid bo’lsin. Tanho qolganingda ham shubhali ishlardan yiroq bo’l. Allohdan yordam so’ra. To’g’ri bo’lish va madad so’rash seni askarlaringdir. Mana qurol, mana askarlar, buyog’iga endi boshqarish qoldi xolos. Agar boshqara olsang ofarinlar bo’lsin. Aks holda sen mahv bo’lding. Bu o’gitlar senga kifoya. G’ayrat qil, harakat qil, shaytonni ham, nafsingni ham, yomon tuyg’ularingni ham yenga olasan. Haqdan yordam so’radingmi U sen bilan. U sen bilan bo’la turib, nega endi zafar qucha olmas ekansan?

* * *

Ey avlodim! Bir qo’lingda dunyoni, bir qo’lingda oxiratni ushla. Ikkisini bir-biriga yaqinlashtirib bir joyga qo’y. Ulardan ayrilib Mavloga yo’nalgin, Yagona Haqqa yuzlan. Qalbing bo’sh bo’lsin; unda na dunyo va na oxirat bo’lsin. Hech biri bo’lmasin.

Haqqa yuzlanganingda undan boshqalardan yuz o’gir. Yaratuvchi va yaratilganlar orasini qorishtirma. Xoliqni unutib maxluqotlar bilan qolma. Barcha sabablardan xoli bo’l. Yaratuvchanlik da’vo qilayotganlarni yerga ur. Bularni amalga oshirda keyin dunyo va oxiratni tashlagan joyingga qayt. Dunyoni nafsingga ber, oxiratni qalbingga joylashtir. Mavloni esa siringda saqla.

* * *

Ey avlodim! Nafsing bilan barobar bo’lma. Yomon orzular bilan ham barobar bo’lma. Dunyoni tark qil, oxiratni ham tark qil. Haqdan o’zga barchadan voz kech. Bularni qila olsang bitmas tuganmas xazina ichidasan. Bitmas xazina shu degani, hidoyat bu yo’ldadir. Bu yo’lga yetishsang o’lim sen uchun imkonsizdek tuyuladi.

Gunohlardan saqlan va robbingga qayt. Tavba qilayotganingda iching va sirtingni tozala. Tavba avvalo qalb ila bo’lur.

Top-toza holingda robbingga yuz bur. Ma’siyat libosini yech. Majoziy ma’noda emas haqiqiy ma’noda Allohdan hayo qil. Bular hammasi qalbning ishidir. Hamda bularning yuzaga chiqishi qalb pokligi bilan zohir bo’ladi. Payg’ambarning (s.a.v) ko’rsatmasiga binoan harakat qilishlik kerak. Qalbning o’ziga xos ishi bor. Shuningdek qalbga ham o’ziga xos qilinadigan ishlar bor. Sabab libosini tark qilish, maxluqotga egilmaslik, bular qalb ishidir. Qalb tavakkul ummonida suzib yuradi. Alloh ilmini borlig’iga singdiradi. Uni tubsiz ilm ummoniga g’arq qiladi. Sabablarni tashlaydi. Sabablarning asl Sohibini izlaydi. Bu vaziyatlarda o’rta holatda davom etguncha bir muncha aziyatlar chekadi. Keyin esa qaytib shunday deydi: U meni yaratgandir, bas, U meni hidoyat qilur”. Shuaro-78.

So’ng yo’lida davom etib, manzillar kechadi. Sohillarni aylanib o’tadi. Oxir oqibatda Haqni topadi. Yo’llari oydin bo’lib, Allohga haqiqiy ma’nosi ila iymon keltiradi. Uning yo’lini to’suvchi hech qanday to’siq bo’lmaydi.

Haqni izlayotgan qalb uzoq masofalar bosib o’tadi. Har qadamida uning nigohi keyingilarni ko’ra boshlaydi. Yurayotgan yo’llarida mabodo unga qo’rqinchli holatlar duch kelsa iymon qalqoni saqlab boradi. Unda shijoat tuyg’usi shakllana boradi. Undan qo’rquv qochadi, omonlik nuri u tomon esadi. Yaqinlashish sevgisi o’zligida orta boradi.

* * *

Ey avlodim! Boshingga bir ish tushsa, uni sabrla qarshi ol. Undan najot topguningcha intizor bo’l. Oh-voh chekma, fig’on qilma. Agarda shu holatga kela olsang, eng go’zalini topgan bo’lasan.

Jahannam qo’rquvi iymonlilar jigarini tilka pora qiladi. Ranglarini so’lg’in qiladi. Qalblari maxzun bo’ladi. Mana shu o’ylar so’ngida Allohning rahmat suvi ular ustiga yog’iladi. Oxirat eshiklari ular uchun ochiq bo’ladi. O’zlari sevgan maqomni ko’radilar va unga joylashadilar. Bir muddat rohatlanib, huzur topganlaridan keyin, Jalol pardasi ochiladi. Hayajon va qo’rquvdan larzaga keladilar. Qalblari Haqqa tomon ucha boshlaydi. Bu holat ham tugagach, Jamol eshigiga yo’l ochiladi. Endi topadiganlarini ular topdilar. Sokin va xotirjam bo’ladilar. Bu omonlik avvalgilarga qaraganda kuchli va ustundir. Darajalari birma-bir ko’tarilib boradi. Pardalar ketma – ket ochila boshlaydi. Tuyg’ular yangi-yangilarni his qila boshlaydi. Chunki ular Haqqa yaqin qolgan edilar.

* * *

Ey avlodim! G’ayrating faqatgina yemoq, ichmoq va oila qurmoqdan iborat bo’lmasin. Bularni barini ko’nglingdan chiqar. Asosiy g’oyang faqatgina bular bo’lmasin. Chunki bularning hammasi nafsning istaklari, tabiatning o’ziga lozim tutgan narsalaridir. Ilohiy quvvat bular bilan seni topmaydi. Agarda sen bular bilan band bo’lib qolsang, unda qalbning haqiqiy istagi qayerda qoldi? Ular Haqni izlaganlar, senga ham ichki olam istagi kerak. Butun say’-harakatingni sen uchun eng zaruriga bahshida qilishing kerak. Eng zaruri esa Allohdir. Uni izla. Senga Alloh va uning nazdidagilar yetadi.

Hamma narsaning bir evazi bordir. Dunyoga oxirat, maxluqotlarga esa Xoliq badaldir. Agarda dunyoni ko’nglingdan chiqarsang, o’rnini oxirat egallaydi. Maxluqotlarni tark etsang, uning o’rnini Haq egallaydi.

Bugungi kuningni huddi umringi oxirgi kunidek bilgin. Shunga ko’ra hozirligingni ko’r. Buni his qila olishing senga kifoya. Narigi dunyoga tayyorgarlik ko’r. O’lim farishtasini chin qalbdan kutib tur. Uning kelishi seni mamnun qiladigan bo’lsin.

Iymon egalari uchun dunyo huddi pishirishga tayyorlab qo’yilgan o’choq misolidir. Oxirat ularni shay kutib turibdi. Haqqa bo’lgan intilish ularning to’siqlarini ochib yuborgan. Ularda takvin, ya’ni xohlaganini qila olish sifati namoyon bo’ladi. Bu esa aslida u dunyoda bo’lishi kerak bo’lgan sifatdir. Ammo ularning dunyolari ham bir oxirat kabidir. Dunyo va oxiratda ulardagi holda hech qanday o’zgarish bo’lmagani uchun bu masalada taajjub bo’lishi mumkin emas.

Eh yolg’onchi! Allohni sevaman deysan. Senga ne’mat, rizq berilsa “Alloh” u bitgach yoki bir musibat kelsa “Yo’q” deysan. O’zing aytchi bu yarashadigan ishmi? Bir sinov yoki balo keldimi sendagi ilohiy tuyg’ular birdan so’na boshlab, isyon qila boshlaysan. Nima sen Allohni faqatgina yaxshi hollaringda yodga olasanmi? Aslida musibat chog’ida keng bag’rli bo’lmog’ing kerak. Ana ushanda Allohga bo’lgan sevging namoyon bo’ladi. Bu hisdan mahrum bo’lsang, unda sen hech narsa emassan, yolg’onchisan. Bu yo’l iymoni zaiflarni haqiqiy yuzlarini ko’rsatadi. Holdagi ozgina o’zgarish ham, ichki olamni parishon qiladi.

Bir odam Payg’ambarimiz (s.a.v) huzuriga kelib:

-“Sizni sevaman yo Rosululloh!” deb aytibdi.

Shunda payg’ambarimiz:

-“Unday bo’lsa faqirlik holingga rozi bo’l!”- deb aytibdilar.

Yana bir boshqa odam kelib:

-“Men Allohni sevaman” degan ekan.

Ularga qarata payg’ambarimiz:

– “Unday bo’lsa balo libosingni ustingga ol. Alloh va payg’ambar sevgisini faqirlik holi va balo ta’qib qiladi”- degan ekanlar

Shuning uchun ham ulug’lar: “Balo valiylarga, Allohni do’stlariga keladi. Toinki biror bir da’vo qilmasinlar. Agar unday bo’lmasa edi, hamma valiylik da’vosida bo’lar edi.”

Alloh uni balo chog’ida sobitqadam turuvchi yaxshilarga beradi. Faqirlik va muhtojlik esa muhabbat lozim topgan holdir.

Yana shundaylari ham borki, ular: “Ey, Rabbimiz, bizga bu dunyoda ham yaxshilik ato etgin, oxiratda ham yaxshilik (ato etgin) va bizni do’zax azobidan asragin”, – deydilar”. Baqara-201.

* Ribot so’zining bir qancha ma’nosi bor. Xonaqoh, manzil, karvansaroy, xona.

Abdulqodir Jiyloniy

Fathur Rabboniy

 (Rabboniylikka eltuvchi yo’l)

 Ushbu durdona asar  ruh tarbiyasiga e’tibor beradiganlar, nafsi bilan kurashmoqchi bo’lganlar

hamda, qalb ko’zi bilan ko’rish orzusida yurganlar uchun armug’on.

BISMILLAHIR ROHMANIR ROHIM

2-MAJLIS

Ushbu suhbat madrasada bo’lib o’tdi.

Hijriy 545 yil, 5 shavvol. Milodiy 1150 yil.

 

  Allohga bo’lgan shubhang seni Undan ayirdi. Bu shubhalardan uzoqlash. Boshingga musibat kelmay turib o’zingga kel. Chayonu ilonlar tanangni qurshab oladigan kungacha sen yomon holingdan voz kech. Lekin balolarni ko’rmasdan avval o’zingga kelishing bu yaxshi hol. O’z o’zingcha sevinib yurishing seni aldab qo’ymasin. Albatta sevinch o’tkinchi bir narsadir. Alloh oyati karimasida shunday deydi:

“(Ular) eslatilgan narsa (sinovlar)ni unutganlarida ularga har narsaning eshiklarini ochib qo’ydik. Toki ularga berilgan narsa (nozu ne’mat)lar bilan shodu xurram bo’lib turganlarida, ularni birdan zabt etdik. Bas, ular (endi) noumiddirlar”. An’om-44.

Alloh nazdidagilarga faqatgina sabr bilan erishish mumkin. U doimo sabrga amr qilgan. Iymon ahlining aksariyati hazin kunlar kechirib o’tadi. Bir-biriga bog’liq ko’p tamoyillari bo’lgani uchun, qo’lingdagi narsalar bisyor bo’lishiga qaramasdan baribir ezilib yashaysan. Ularni joy-joyiga qo’yishda sen uchun zaxmat va qiyinchilik o’rab turadi. Dunyoda faqatgina hech bir tamoyilga suyanmagan shaxsgina bemalol(!) yashay oladi. Ular ham bo’lsa hech qanday dinga e‘tiqod qilmaydigan shaxslardir. Allohning sevgan qullari esa, musibatga duchor bo’lsalar, sabr tomon oshiqadilar. Nola qilmaydilar, noshukrlik qilmaydilar. Iymon sohiblari musibat va balo ichida bo’lsalar ham yaxshilik izlaydilar. Ana o’sha hollari Haq nazdida ularni darajalarini orttiradi.

* * *

 Darvoqe, agar sabr bo’lmaganida edi, meni bu yerda ko’rmas edingiz. Huddi bir qush ketidan yugurib yurgan boladek, doimo sizlar bilan suhbatlashishni xohlayman. Yoningizga shoshilib kelaman. Tunlari uxlay olmaganimdan, kunduzlari ko’zlarim yumilib ketadi. Oyoqlarim go’yo tuzoqqa tushib qolgandek. Alloh meni siz uchun bu holga keltirgan. Ammo ming afsuski, sizlar bu holni tushunishni istamayapsiz.

Agar Haqning tavfiqi bo’lmaganda bu o’gitlar aytilmas edi. Bir o’ylab ko’ring, es-hushi joyida bo’lgan odam bu shaharda yasharmidi? Xulq-atvori buzuq kimsalar birga bordi-keldi qilishi maqbul ishmi? Hammayoqni riyokorlik o’rab olgan. Zulmu isyon ortib bormoqda. Shubhalarni bir tarafga qo’ya turing, harom ishlar ham bemalol qilinyaptiku!

Haq ne’matlariga javoban kufr egallagan. Yomonlarga va umuman fasodga ko’mak berilmoqda. Bozoru ko’chalarda dinni masxara qiladiganlar ham ko’payib bormoqda. So’rilarda ichkiliklar ichilmoqda, holbuki unday joylar hikmat maskani bo’lishi kerak edi.

Agarda muayyan hukm berilmaganda, uylaringizda qilayotgan qabih ishlaringizni birma-bir sanab berardim. Lekin mening asosiy g’oyam, yosh avlodni tarbiyalash va yetishtirishdan iborat. Mabodo sizning ahvolingizni aytadigan bo’lsam, men hoziroq bu yerdan chiqib ketishim kerak edi. Lekin bunday qilishim hamma ishni yarmida chala qoldirib ketadi. Hozirgi holimda men o’tgan azizlarning himmatiga muhtojman. Men payg’ambarlarning ruhoniyatiga ishonaman. Odam (a.s)dan bu kungacha kelgan barcha ulug’larning sabrini istayman. Ilohiy va ruhoniy bir quvvatga muhtojman.

Yo Robbim menga lutf ayla. Meni rizoyingga qovushtir. Omin.

* * *

 Ey avlodim! Dunyoda abadiy qolish uchun yaratilmagansan. Unga faqat yeyish, ichish uchungina ham kelmagansan. Hozirgi holingni darhol o’zgartir. Bugungi ahvolingga nazar solsang unda Alloh sevmagan ko’p nomaqbul ishlar mavjud. Sen faqat Kalimai Tavhid bilan cheklanib qolgansan. Itoat deganda faqatgina shu kalima yetarli deb o’ylama. Faqatgina bu bilan naf ololmaysan, balki unga boshqa ibodatlarni ham qo’shishing lozim.

Iymon so’z va amaldan iboratdir. Iymonliman deyishing seni chuqurlikdan yuzaga chiqarmaydi. Agarda faqatgina shu so’z bilan oyoq tirab olib, namoz, ro’za va boshqa farz ibodatlarni bir chekkaga uloqtirsang, xayru sadaqani bilmasang sen uchun yaxshi bo’lmaydi. Bularni tark qilish, sen uchun falokatdan boshqa narsa emas. Gunoh botqog’idan seni tavhid kalimasining qaysi harfi chiqarib oladi?!

“Allohdan boshqa iloh yo’q…” deyishing bilan bir da’vo ketidan tushgan bo’lasan Har da’vo uchun shohid so’raladi. Guvohi bo’lmaganlar qabul qilinmaydi. Demak sening shohidlaring amrlarga bo’ysunmoq, qaytarilganlardan qaytmoq bo’ladi. Bundan tashqari bu da’vo yo’lida turli musibat va sinovlarga duchor bo’lganingda ko’ksingni kerib sabr ila sobit bo’lishing ham bir shohidlikdir. Shuningdek bular seni boradigan yo’ling uchun dalil demakdir. Aytganlarimizni qilish asnosida darhol ixlosga bog’lanmoq kerak. Hech qanday so’z amalsiz qabul bo’lmaydi. Shuningdek hech bir amal ixlossiz maqbul emas. Payg’ambarning (s.a.v) yo’li ixlosdan iboratdir.

* * *

Qo’lingizda yig’ilgan molu davlatdan muhtojlarga bering. Eshigingizga kelgan tilamchilarni bo’sh qaytarmang. Kuchingiz yetganicha ozmi ko’pmi biror narsa bering. Alloh sizga qanday bergan bo’lsa, siz ham shunday bering. Uning sizga berganini faqirlarga tarqatib, shukr yo’lini tuting. Bir nazar solingchi, siz uchun Allohdan qancha ehsonlar qilingan. Sanab adog’iga yeta olmaysiz. Bularni ko’ra turib bechoralarni ahvoliga nazar solmaysizmi?

Afsuski agar eshiging oldiga tilamchi bir hadya keltirsa darrov olasan. Mengami? deb ham o’tirmasdan, uni ortga qaytarmaysan.

Hozir sizlar yonimda o’tirib suhbatimni tinglamoqdasiz. Hatto ko’zlaringizdan yosh ham oqmoqda. Birozdan keyin tashqariga chiqib, go’yo nasihat eshitmagandek bo’lib qolasiz. Endi ko’zlaringizdagi yoshlar ham to’xtab qolgan. Qalbingiz ham o’sha zahoti qattiqlashib qoladi. Qarshingizdan bir miskin chiqib qolsa uni yoningizga yaqinlashtirishni ham xohlamaysiz. Demak siz yolg’ondan yig’labsiz. So’zlarimni qalbdan eshitmagansiz. So’zlarimni Alloh uchun tinglashingiz darkor. Ko’z yoshlaringiz ham Alloh uchun oqishi lozim. Eshitgan so’zlaringiz avvalo sirga o’tishi, keyin qalbga oqishi, undan keyin esa butun tuyg’ularga sayr qilmog’i kerak. Xayrga shu tariqa boriladi. Meni yonimga kelsangiz ilmingizni, tilingizni, nasabingizni bir chekkaga uloqtirib keling. Bolalaringiz va tanishlaringizni ham qo’yib keling. Yonimda sizni Haqdan o’zgaga talabgor ko’rmay. Agar shunday qilsangiz, U sizni o’z fazli va ehsoni ila qamraydi. Bu holni o’zingizda mujassam qilgandan keyin, irodasiz parvarishlangan qush misoli bo’lasiz. Qalbingizga Haqdan bir nur keladi. Bunga dalil o’laroq payg’ambarimiz (s.a.v) dan shu so’zni aytaman: “Iymon sohibining farosatidan qo’rqing, chunki u Allohning bergan nuri ila boqadi”.

* * *

Ey ichi buzuq odam! Iymon sohibidan ehtiyot bo’l. Uning huzuriga ma’siyat ila kirma. Chunki u Allohning nuri bilan holingni sezadi. Ich tubingda yashiringan shirkni, kufrni va nifoqni anglaydi. Seni ustingdagi libosing ularni nazridan to’sib qolmaydi. Qancha o’ranib burkansang ham ular baribir ko’radi. Ko’ra olishdan mahrum bo’lgan yaxshi bo’la olmaydi. Sen bir havasdan iboratsan, orzu-havas ketidan yugurganlarga sen ham ergashib ketmoqdasan.

Dardli bir odam do’stidan so’radi:

“Bu ojizlik qachongacha davom etadi?”

Do’sti javob beribdi:

“Tabib topilguniga qadar:

Loqaydlik qilmasdan tabibni izla. Topdingmi darhol boshingni eg va yolvor. U tabib haqida yaxshi gumonda bo’l. Yomonlik qilishi haqida o’ylama. Unga tuhmat qilishni tushunma. Agar ko’zlaring ko’rmaydigan bo’lsa, farzandingni yoningga ol. Ikkovlon tabib huzuriga boring. Zerikma, orinma, uning eshigida kut. Senga bergan har bir dorisini so’zsiz qabul qil. Achchiq bo’lsa ham chida. Shundan keyin holing tuzalib, ko’zlaring ochiladi.

* * *

 Alloh uchun ko’nglingni keng qil. Barcha ishlarni unga havola qil. Qilingan ishlardan o’zing uchun ulush chiqarma. Nafsingni haddini bil. Uni oyog’ingla ez. Maxluqotlar darvozasini berkit.

Nafsning yolg’iz eshigi seni yoningda bo’lsin. Nafsni o’z holiga tashlab qo’yma, u bilan har kun hisoblash. Xatolari uchun uzr so’ratmasdan qo’yma. Barcha ayblarini e‘tirof qilsin. Keyin nafsingni olib, agarda o’z borlig’ing bo’lsa u bilan birga Haqqa tomon yo’l ol. Foyda ham zarar ham Haqdan boshqasidan kelmaydi.

Beruvchi ham oluvchi faqat Udir. Sen bunga ishon. Inson uchun eng lazzatlisi bu iymondir. Iymon ketidan juda ko’p go’zal ishlar bo’ladi. Qalbingning ojiz tomoni ko’ra boshlaydi. Qalb va ruh basirating harakat holiga keladi.

* * *

Ey avlodim! Og’ir kiyim kiyish (so’filar libosi) bu hammasi degani emas. Yeb-ichishni bir chekkaga surishda ham naf yo’q. Eng muhimi qalbing yomon narsalarni qabul qilmasin. So’fiylik libosini avvalo ichingga, keyin ustingga kiyganing ma’qulroqdir. Bunday libos ruhingni hushnud etadi, ichki dunyoyingni egallaydi, undan keyin butun vujudingni qamraydi. So’fiylik libosi Haq yo’lovchisining ichki olamini biroz qiynaydi. Agar sabr topolsa Haqning rahmat qo’li unga najot beradi.

Allohning achinish va qayg’urish tajallisi uni butun holini gulistonga aylantiradi. Barcha qiyin hollarini yo’q qiladi. Haq yo’lovchisi yo’lini tog’ri tanlasa, egasi uni qora balchiq chaplangan libosidan tezda xalos qiladi. Unga faroh libosini kiydiradi. Balo ne’matga, ezilish rohatga, qo’rquv omonlikka aylanadi. Uzoq bo’lmaydi, yaqin bo’ladi. Faqirlik g’oyib bo’lib, o’rnini ko’ngil va ruh sarvati egallaydi.

* * *

 Ey avlodim! Qo’lingga kelgan nasibani hirs bilan emas sokinlik bilan ol. Taomini maxzun yegan yaxshidir. Dabdabali dasturxonda bo’lish yaxshi ish emas. U huddi Mavloni unutgandek bo’ladi. Qo’lingga luqmani olganingda, qalbingni Haqqa ber. Shu holatda yesang u senga nur bo’lib kiradi. Agar yomonlik bo’lsa u senga tegmaydi. Bir dori tabib tavsiyasi bilan iste’mol qilinsa uning zarari yo’q demak. Agar o’zingga iste’mol qilsang oxir noma’lum. Birdan zarar ko’rib qolasan, og’riq chekasan.

Qalbingizdagi qora dog’ meni hayratga solyapti. Oralaringizda bir-biringizga ishonch qolmabdi. Ilohiy amrlar sizga omonat bo’lgani holda siz uni bir chekkaga tashlab qo’yibsiz.

Holingga voy bo’lsin, nima uchun ahdingga vafo qilmayapsan? Haqqa shunday ahd qilganmiding. Agarda shu holda ketaversang unda ko’zlaringdan qora suv oqadi. Oyoq-qo’llaring yurolmay qoladi. Yurish u yoqda tursin, hatto harakat ham qilolmaydi.

Allohning rahmat eshigi sen uchun yopiladi. Insonlar senga nafrat qiladi. Ularning go’zal tushunchalari sendan uzoqlashadi. O’sha payt senga kim yordam beradi?

Ilohiy qudrat va quvvat oldida boshingizni eging. Undan juda ham qo’rqing. Uning qudratidan qutulib qolish yo’q. Uning tutishi qattiq bo’ladi, tutdimi qo’yib yubormaydi. Uning g’azabi haddingizga sig’maydi. Hashamatda yashayotganingizda, ishtaha bilan tanovul qilayotganizda birdan yer tubiga tushib qolasiz. Bu ko’k gumbazning , zumrat zaminning egasi Udir.

Shukronalik bilan uning ne’matlariga nigoh soling. Amrini bajo aylang. Ma’n qilganidan uzoq turing. Uning butun farmonlarini boshingiz uzra olib yuring. Musibat kelganda sabr qalqoni ila qarshi chiqing. Osonlikni xohlasangiz sabr qandilini doimo birga olib yuring. Sizlardan avvalgilar shunday qilishgan edi. Payg’ambarlar va azizlarni holi shunday bo’lgan. Ne’mat berilsa, “Xush keldi, marhabo” derdilar. Musibat kelsa dod-faryod qilmasdilar. Allohdan yordam talab qilardilar.

Darhol isyon sufrasini tark etib, undan uzoqlashing. Toat dasturxoniga tashrif buyuring, yeng, iching lekin haddingizdan oshmang. Osonlik kelsa shukrga shoshiling. Qiyinchilikka duchor bo’lsangiz, xatolaringizni eslang, istig’for ayting. Nafsingizdan hisob so’rang. Alloh hech qachon bandalariga zulm qilmaydi.

O’limni va orqasini o’ylang. Parvardigor qarshisida hisob berishingizni eslang. Xatolaringiz oshkor bo’lganda U sizga qanday qaraydiyu, siz uning yuziga qaysi yuz bilan qaraysiz. Bu og’ir ahvolni yaxshilab o’ylab ko’ring. G’aflat uyqusidan uyg’oning. Tokaygacha bu uyqu davom etadi!?

Bu johillik, bilimsizlikning muddati yana qancha? Qachongacha nafs orzulariga ergashib yurasiz? Nima uchun Haqqa qul bo’lib odob va tarbiya yo’lida emassiz? Nega payg’ambarga (s.a.v) quloq tutib, uning yo’lida emassiz? Ibodat – o’tkinchi havaslarni ma’lum muddat unutish degani. Nimaga bu yo’lga kirib qur’on va payg’ambarning (s.a.v) so’zlariga amal qilmadingiz. Haq yo’lini topmadingiz.

* * *

 Bilimsizlik bilan, yaxshi yomonni farqiga borish qobiliyatiga ega bo’lmay turib xalqqa aralashma, ularning ishiga burningni suqma. Har narsani avval aniqlab keyin kirish. Ularga g’aflat bilan aralashsang, ular yuvg’ich tog’orasi bilan chiqadilar. Ogoh bo’l. Sezgir va farosatli bo’l. Ularda yaxshi bir ish ko’rsang ergash. Yomon hollarini sezsang qoch. Agarda qo’lingdan kelsa yomon ishlarni ulardan qaytar.

Siz tom ma’nosi bilan Haqdan g’ofilsiz. Darhol g’aflat uyqusidan uyg’onishingiz kerak. Suhbatlarga qo’shiling. U yerda payg’ambarga (s.a.v) salot va salom ayting. Qo’rqmang u yerda sizni hech kim koyimaydi, yeb qo’ymaydi. Ma’naviyatingiz quvvatlanadi. Payg’ambarimiz (s.a.v) “Osmondan tosh yog’sayu, unda bir kishi omon qolsa u ham bo’lsa namoz ahlidir”.- deganlar.

Namozga hozir bo’lganingizda omma bilan aloqani uzing. Faqatgina Haq bilan bo’ling. Payg’ambarimiz “Qulning Allohga eng yaqin oni, sajda holidir”.- deganlar.

Ahvoling og’ir. Nega tavil va ruhsat izlamoqdasan? Nima uchun qulaylik kutmoqdasan. Bu holing qachongacha davom etadi. Tavil ya’ni sharh yo’liga kirgan, Haqni inkor qilayotgandek bo’ladi.

Bizlarga voy bo’lsin. Haq va haqiqat ketidan borsaydik bu hollarga tushmas edik. Ezgu ishlar ortidan yurganimizda edi, Alloh bizlarga yordamchi bo’lar va bizni qutqarar edi. Nima ham bo’ldiki ulug’vorlikni chetga surdik. G’ayrat va fidokorligimiz yo’q bo’ldi. Hammamiz ishimizda qulaylik axtaradigan bo’ldik. O’rtada riyokorlik paydo bo’ldi. Ko’rsinlar, bilsinlar deb qilyapmiz.

Nifoq ortmoqda, dil bilan til bir emas, ahdga vafo qolmadi. Ahvolimiz ne kechadi. Birovning haqqiga xiyonat qilinmoqda.

Namoz o’quvchi ko’p, haqiqiysi yo’q. Hoji desinlar deb Ka’baga borilmoqda. Amallar niyatlariga ko’ra bo’lgani uchun foyda topilmayapti. Biror bir yaxshi ish qilinsa ham riyo uchun qilinmoqda, Haq uchun emas. Bu davr insonlarining eng nozik holati, barchasi dunyo ortidan chopishi bo’ldi. Xoliq ularning ko’zlarida yo’q, Uning sevgisi ruhlardan o’chib bormoqda.

* * *

 Qalblaringiz o’lik, uni o’ldirib bo’lgansiz. Qilgan xatolaringiz uni parishon qilib qo’ygan. Siz faqat nafsingizni tiriltirdingiz. Xatolaringiz bunga sabab bo’ldi. Hoyu havas eng oldinga qo’yildi. Faqatgina dunyoni talab qiladigan bo’ldingiz.

Qalb dunyoni oradan olgach tirila boshlaydi. Haq bilan bo’lib hayotga qovushadi. Bu hol moddiy bir ta’bir emas. Haq bilan bo’lish, uning amriga bo’ysunish degani. So’zlarimni mag’zini yaxshilab chaqing. Tashqi ko’rinish haqiqiy ko’rinish emas. So’zlarimning qiymati va sharhi ma’naviydir. Bu yerda moddaga o’rin yo’q.

Allohning amrlariga itoat qiling. Haromdan hazar qiling. Qalbingiz ana shunda tiriladi. Qiyinchiliklarga sabr qiling. Qazo va qadar hukmiga bo’yin eging. Agarda bularni qilsangiz, ma’naviy hayot eshiklari ochiladi.

* * *

 Ey avlodim! Uning amriga toat qil, songra U bilan bo’l. Ishlaringni yaxshiligi bundan keyin boshlanadi. Har bir ishning bir tamali bor. Bino ham tamal ustiga quriladi. Ammo bu bino osonlikcha qurilmaydi. Uni ustida ko’p ishlash kerak. Kechayu kunduz bu g’oya uchun sarf qilinishi kerak. Aks taqdirda befoyda bo’lib qoladi.

Senga achinyapman. Juda qisqa anglayapsan. Tafakkur ummoniga g’arq bo’lmayapsan. Ishlaringni o’ylab qil. Tafakkur qalbdan bo’ladi. Qalbingga yuzlan, ahvolingni tushun. Yaxshilik uzra bo’lsang shukr ayla. Aks holda bo’lsang tavba qil. Nadomat qil. Haqqa yolbor. Diningni tafakkur bilan jonlantirmog’ing maqbul ish. Shayton hamda yomon tuyg’ular, yaxshi tushunchalar orqali yo’qolib boradi. Payg’ambarimiz (s.a.v) “Bir onlik yaxshi tafakkur, tundan tongacha qilingan ibodatdan xayrlidir”.- deganlar. Tafakkur qilinmasdan bo’lgan har bir ish xayrsizdir. Insonni salomatlikka emas botqoqqa botiradi.

Ey Muhammad (s.a.v) ummati! Allohga shukr qilishni o’rganing. U uchun qilingan ibodat oz bo’lsa ham maqbuldir. Zotan oldin kelganlarga nisbatan sizning ibodatingiz juda ozdir. Shu sabab bilan qilgan ibodatingiz xolis bo’lishi kerak. Shunda uning savobi ko’p bo’ladi. Haq yo’lini mahkam ushlasangiz bo’ldi. Siz keyin keldingiz, ammo qiyomat kuni boshqa ummatlardan avval turasiz. Bu siz uchun fazilat. Sizlarning yaxshilaringizga teng keladigani yo’q. Sizlar shohlar kabisiz, boshqalar sizga tobe’dirlar.

To’g’ri bo’l. Nafs ayvonida joylashib turgan muddatingcha haqiqatni topolmaysan. Tabiating va havaslaring etagidan tutib yurgan holingda xayr ko’rmaysan. Modomiki xaloyiq qo’lidagini tortib olish istagi senda bor ekan, unda to’g’rilikni umid qilma. Nifoq, riyo, manmanlik tubidamisan, u holda huzur topolmaysan. Haqiqatni anglashing mumkin bo’lmaydi.

Dunyoviy ishlari uchun chopib yuribsanmi, ko’zlaringda hirs olovlanganmi, yaxshilik kutma. Oxirat ishlarini oson o’tadi deb o’ylama.

Haq va haqiqatni qo’yib, Allohni emas shayton fikrini ruhingda parvarishlash havasi bo’lmoqdami, unda xayr eshiklari sen uchun yopiq bo’ladi.

Allohim, qudrating ila bizga yaxshilik ber.

“Yana shundaylari ham borki, ular: “Ey, Rabbimiz, bizga bu dunyoda ham yaxshilik ato etgin, oxiratda ham yaxshilik (ato etgin) va bizni do’zax azobidan asragin”, – deydilar”. Baqara-201.

Abdulqodir Jiyloniy

Fathur Rabboniy

 (Rabboniylikka eltuvchi yo’l)

 Ushbu durdona asar  ruh tarbiyasiga e’tibor beradiganlar,

nafsi bilan kurashmoqchi bo’lganlar

hamda, qalb ko’zi bilan ko’rish orzusida yurganlar uchun armug’on.

BISMILLAHIR ROHMANIR ROHIM

3-MAJLIS

 Ushbu suhbat juma kuni darsxonada bo’lib o’tdi.

Hijriy 545 yil, 8 shavvol. Milodiy 1150 yil.

Ey o’ziga kerakli narsalarni topolmagan shaxs! Bu holingni tezroq o’tib ketishini orzu qilma. Undan ko’ra boshingga bundan yomon kunlar kelishi haqida o’yla.

Ey hasta ko’ngil! Hastalik butkul tugaydi deb o’ylama. Xursandchilik har doimo davom etadi deb kim aytdi? Hozir bemorsan lekin iymoning bor. Sog’aygach iymoning sobit qoladi deb kim kafolat beradi?. Dunyo ishlariga sho’ng’ib ketasan. Alloh va Rasulini unutasan. Aqlingni yig’, bo’lar-bo’lmaslarning ketidan quvma.

Qo’lga kiritganingni ehtiyot qil. Ularning qiymatini bil. Amallaringni isloh qil. Barcha ishlarda muvaffaqiyat qozona olasan. Qo’lingdagini, hirsni tashlab, unga qanoatni yo’naltir. “Yana ko’paysin” dema. Senga berilsa ol, berilmasa o’kinma. Alloh in’om etganlarni yegin, xushnud bo’lgin. Orzu-havas ketidan yugursang, dard chekasan. Tilanchilik yaxshi emas. Berilgan olinadi, lekin tilanish bo’lmaydi. Lekin haqiqiy ichki olaming orzu qilayotganni oxirda istash mumkin. Bu ham tajribalar osha bo’ladi. Har holda u payt Quvvat egasiga sig’inib so’rash bo’ladi. Bu talab bezarar. Buning uchun qalbing uyg’oq bo’lishi kerak. Qalb ochiq bo’lgach ishlarda barokat bo’ladi, g’am bo’lmaydi. Istaklar faqatgina dunyo uchun bo’lmasligi lozim, oxiratni ham unutmaslik kerak. Eng ko’p tilaging avf va ofiyat bo’lmog’i darkor. Din, dunyo va oxirat uchun xayr so’ra. Bularga erisha olsang bas, boshqa yana nima kerak?

Alloh hech bir narsani qilishga majbur emas. U mulkida xohlaganini tasarruf qiladi. Allohni mulk sohibi deb bil. U eng yaxshi Egadir. Undan o’zgani ixtiyor etma. Bunday qilishing sen uchun yomon bo’ladi. O’gir yuk olayotganing da faqatgina o’z kuchingga ishonma. Allohning qudratini yodga ol. Uning qudrati bo’lmaganda edi, seni navqironliging va kuchingni nima ahamiyati bo’lar edi. Molu dunyoyingga ham ishonma. Boylik senga nima ham qilib berardi. Agar boylikda ma’naviy qiymat bo’lmasa uning hech qanday qadri yo’q. Alloh bir marta ushlab qolsa qaytib qo’yib yubormaydi. Moddiylikni tashla, ozroq ma’naviyatga e‘tibor ber. Uning ushlashi ma’naviy yo’llardan bo’ladi. Moddiy tadbirlar ta’sirchan bo’lmaydi. Bo’lganda ham Uning izni irodasi va ta’siri tufayli bo’ladi.

Afsus tilingda musulmondek gapiryapsan. Qalbing esa uni tasdiqlamayapti. So’zlaring Alloh va Rasuliga iymon keltirgandek biroq, o’zing buni aksisan. Ishlaring hech bir-biriga mos emas, holing nima kechadi axir? Xaloyiq oldiga chiqsang, sendan yaxshisi yo’q. Yolg’iz qolsang birdan shakling o’zgaradi. Shuni bilasanmi, yillab namoz o’qisang ham, ro’za tutsang ham, bir umr xayrli amallar qilsang ham naf bermasligi mumkin. Faqatgina Alloh rizosini ko’zlab qilsang xayr bo’ladi. Bularni yaxshilab fahmlab ol. Aks taqdirda qilgan ishlaring behuda, senga esa “munofiq va buzuq” kabi tamg’alar bosilishi mumkin.

Peshonanga “Allohdan uzoq” degan muhr bosiladi. Endi yomon ishlaringdan qayt. Senda bir onlik ham yashash hujjati yo’q. Qancha yomon ishlaring bo’lsa tark et, yomon so’zlaringni tuzat. Qabih niyatlaringdan ortga qayt.

Alloh uchun yo’lga tushganlarning ichki dunyolarida nuqson ko’rolmaysan. Ular najot topgan insonlardir. Ular haqiqiy iymon sohiblaridir. Ixlosli ishlarni ular amalga oshiradilar, ular haqiqiy muvahhiddirlar. Ular musibatlarga sabr bilan ro’baro’ bo’lganlar. Qiyinchilik kelganida nolimaganlar. Matonat va viqor bilan ishning oxirini kutib turganlar. Agar yaxshilik yetib qolsa shukrga oshiqadilar. Yaxshilikni oshkor, yomonlikni pinhona tutarlar. Boshlariga tushgan falokatdan boshqalarga shikoyatchi bo’lmaydilar. Qo’llariga davlat tushsa uni darhol tarqatadilar. Tarqatganlari o’zlarida qolganidan ko’ra ko’proqdir. Bu xayru ehsonlarini ko’ngildan xohlab qiladilr. O’z qozonchlaridan boshqa qardoshlari foyda ko’rganidan mamnun bo’ladilar.

Bu qullar boshida tillari bilan, keyin qalblari, undan keyin esa ko’ngillari bilan shukrona aytadilar. Dunyoga e‘tibor bermaydilar. Haqdan agar bir sinov kelsa faqatgina tabassum qilib qo’yadilar. Dunyo podshohlari ular uchun hech kim. Yer yuzidagilar ularning ko’ziga nochor, bemor va o’lik ko’rinadilar. Ular uchun jannat bir vayrona, jahannam esa so’ngan otash va kulga burkangan makon. Ularda na jannatga kirish orzusi, na jahannam qo’rquvi bor. Jannatga kirish va jahannamga tushish ular uchun bir narsa. Samoning buyukligi ularni Haqdan ayira olmaydi. Tabiat go’zalligi ularni chalg’itmaydi. Ular yer yuzida yashayotgan va ko’k yuzida uchayotganlarni bir deb biladir. Hammasini yagona quvvat Sohibi ta’siridan deb biladilar. U esa Alloh.

Ularni bir muddat dunyo ahliga aralashib yurganini ko’rasan. G’ofillardan deb o’ylaysan, ammo unday emas. Oz vaqt o’tgach ular oxirat ahliga qovushadilar. Ular bilan hamsuhbat bo’ladilar. Keyin esa ichki olamlarida yashaydilar. Ularning nazarida dunyo yo’q. Oxirat o’chib ketadi. Har ikki jahon Robbisi ila bo’lurlar. Zotan izlaganlari ham shu edi. Unga yugirib boradilar. Sevganlari faqat Udir. Ko’ngil eshiklari bu daf’a Haqqa ochiq. Boshqalarini nima ham qiladilar. Ular Haq sevgisi bilan cho’mganlar. Qalblari Haqqa tomon yo’rg’algan. Unga yetishguncha yuraveradilar. Ularga Haq do’stligi noyil bo’lgan edi.

Yuqoridagi yo’lchilik majoziydir. Qalbning moddiy yo’li yo’q. Yo’l ta’biri yo’lovchiga tushuntirish uchun qo’llaniladi. Hammasi bir onlik ishdir. Haqqa yetish orzusi aqlga kelganda, yo’l ko’rinmasdan manzilga boriladi. Eshik ochilmasdan uyga kiriladi.

Ha shunday… Har bir narsa Allohni eslash bilan boshlanadi. Bu tu’yg’u qalbga joylashdimi demak, ishlar yakun topibdi. Eng boshda esga olmoq, son nafasda ham yana U…. Hamma Haqni eslaganidek unga yetishadi. Shu sababdan ulug’lar doimo Allohni yodga oladilar. Bu eslash ularni “Men” ekanliklarini yo’q qiladi. Ichki dunyolarini qoplab turgan har bir jins yomonliklarni eritadi. Haqdan o’zga nima bo’lsa ham o’zliklaridan o’chiriladi va g’oyib bo’ladi. Butun borliq Haq borlig’i bilan to’ladi.

U ulug’ insonlar Haq taoloning shu amrini eshitganlar:

“Bas, Meni yod etingiz, Men ham sizlarni yod eturman. Menga shukr qilingiz, noshukrchilik qilmangiz!”. Baqara-152.

U ulug’lar Allohni eslash uchun qo’llaridan kelganicha to’gri yo’lga qarab yuradilar. Buni sevib bajaradilar. Ular shu ulug’ kalomni tinglaydilar:

“Men, meni zikr qilganning yonidaman.”

Ular luzumsiz joylardan uzoqda bo’lib, xayrli ishlar bilan mashg’ul bo’ladilar. Butun hollarida Allohni eslab u bilan birga bo’ladilar.

* * *

 Ey jamoat! Yomon havaslarga burkanmang. Aql va mantiqni ishlating. His va havas bilan harakat qilmang. Bunday holatda yo’lda qolib ketasiz. Siz faqat tuyg’ular bilan harakat qiladigan holga tushib qolgansiz. Aqlu idrokingiz ishlamay qolibdi. Avval bilmingizni sayqallang. Ilm manbalariga qovushing. Ilm tahsil qilsangiz ishlaringiz osonlashadi. Shunda o’zligingizni asray olasiz. Har kun yangi bir bilim o’rganing. Bir yo’nalishdagi bilim sizni qutqarmaydi. Oq-qorani tanita biladigan ilmga g’ayrat ko’rsating. O’z vujudingizda hurligingizni namoyon qila oladigan ilmga erishing. Muftining fatvosi bilan emas, ichki dunyoyingizdagi buyruqqa qarab harakat qiling. Bu bilimni esa Alloh bo’lgan tuyg’u bilan egallash mumkin. Chunki Haq haqiqiy irfonga sohib bo’lgan Aliym Zotdir. Oqayotgan suvlarini miqdorini o’lchab bera oladigan, tuproq qalinligini aytib bera oladigan olim, olim emas. Garchi bu ham ilm bo’lsada, bu ilm bilan birlikda ulug’ narsalarni ham bilmoq kerak. Avvalo haq bilim bilan ruhingizni bezang. Keyin bu ilm sizdan talab qilganidek, tashqi dunyoyingizni Allohning amriga muvofiq tuzatib boring. Alloh sizga nimani o’rganing desa uni o’rganing. Har dam uning yo’lida ish tuting. Agarda shunday qilsangiz albatta samarasini olasiz. Aks holda hammasi sarobga aylanib ketadi. Nadomat qilguvchilardan bo’lib qolasiz.

Ey avlodim! Bilganlaringdan mas’ulsan. Uni o’z yeriga qo’ymasang bilim senga da’vogar bo’lib nola qilib shunday deydi: “Meni yaxshilikka ishlat, yoki sendan shikoyatchi bo’laman”. Agarda ilmni yaxshilikka ishlatsang u senga oxiratda shohidlik qiladi, maqtaydi va shunday deydi; “U mendan tog’ri foydalandi. Men bunga shohidman. Allohim uni avf et”

Payg’ambar (s.a.v) shunday marhamat qiladilar: “Ilm ishni chaqiradi. Ish uning chaqirig’iga tobe’ bo’lsa yaxshi. Agar tobe’ bo’lmasa sohibining bo’ynidagi og’ir yuk bo’ladi”.

Holat buday bo’ladigan bo’lsa, oxirat kuni u ilmning foydasini ko’rmaydi. Egasini yolg’iz tashlab qo’yadi. Ilmni egallash kerak. U bir marta yo’lga chiqdimi, ortga qaytishi amri mahol.

Bilganing a qarab ish tut. Uni faqat quruq nomini olib yurma. O’zingdan ham biroz xabardor bo’l. O’zligi bo’lmagan abadiy bo’lolmaydi.

Payg’ambarga(s.a.v) quruq so’z bilan itoat qilinmaydi. Uning chizgan chizig’idan yurmoq, qilganlarini bajarmoq lozim. Bularni qilsang qalbing to’g’rilikka intiladi. Undan keyin esa nafs isloh bo’ladi. Asl va haqiqiy borliq bo’lgan sir ham qoshilib Haqqa tomon uchadi.

Qalbingga nimalar bo’ldiki, ilm chaqirig’ini eshitmayapsan. Qalbingni ko’r qilib unga oh chektirding. Bilim so’zini qalb qulogi’ bilan tinglamading. Qalb qulog’ingni ilmga ber. Siringi unga yo’naltir. Keyin foydalana boshla.

Bilganing a amal qilishing seni Haqqa olib boradi. Ilm sohibiga ilm bilan boriladi. Johillar esa yo’l ololmaydi. Haqning ilm sifati olimlarda namoyon bo’ladi.

Amallar payg’ambarimiz (s.a.v) buyurganidek bo’lishi lozim. Undan oqayotgan chashmadan fayz olmoq kerak. Vujudimiz uning risolat bulog’idan oqib tushgan nur bilan o’ranmog’i lozim. Bu ham bir bilim. Hamda birinchi bilishimiz kerak bo’lgan bilim. Ilm chashmasini bilmagan olim bo’lolmaydi. Undan keyin inson o’z ichki dunyosiga qaytishi kerak. O’rganishi, o’rgatishi hamda amal va bilimini bir oraga jam qilishi kerak. So’zi boshqa, amali boshqa, bilimi esa ulardan ham boshqa kishidan yaxshilik kutib bo’lmaydi.

Banda o’z irfonini payg’ambarimiz (s.a.v)ning ilm daryosiga tashlasa bas, endi unga hech narsa kerakmas. Ilm shunday bo’lishi kerak. Harakat qil va erish.

Bu holga kelsang qalbingni hikmatlar egallay boshlaydi. Zohiriy va botiniy ilmlarni o’rgangan bo’lasan. Nihoyat bilganlaringni zakotini berish senga vojib bo’ladi. Do’stlaringga Haqni tavsiya qilasan. Alloh yo’lini izlayotganlarga yo’l ko’rsatasan. Har narsani alohida zakoti bor. Molning zakoti qirqdan birini faqirlarga bermoq. Bilimning zakoti, doimo Alloh oshiqlarini Haq va haqiqatga chaqirmoq.

* * *

 Ey avlodim! Sabrli odam quvvat sohibi bo’ladi. Buning dalili sifatida ushbu oyatga quloq tut:

(Ey, Muhammad), Mening iymon keltirgan bandalarimga ayting: “Parvardigoringizdan qo’rqingiz! Bu dunyoda ezgu ish qilgan zotlar uchun (oxiratda) chiroyli (oqibat – jannat) bordir. Allohning yeri kengdir. Albatta, sabr qiluvchilarga mukofotlari behisob berilur”. Zumar-10.

Peshona tering bilan ishlab top. Diningni sotib kun ko’rma. Mehnat qilib rizq yegin, boshqalarga ham bergin. Iymonli va to’gri odamlarning foydasi bu yo’l orqali keladi. Iymon sohibi uchun foyda olish muhim emas. Faqat sadaqa qilayotganida uni egasini topishi ahamiyatli. Sadaqaning asl sohibini izlab topish kerak. Bundan tashqari foyda qilish yo’lini axtarayotgan odamga dalolat qilish ham sadaqadir. Tang vaziyatda bo’lganlarga yordam qilish yaxshi fazilat. Inson har doim Allohning bandalarini rohatda yashashlarini orzu qilishi kerak. Bu orzu ruhni Haqqa olib boradi. Qalbga ilohiy muhabbat singib boradi. Iymon egalari ushbu ulug’ so’z qarshisida ta’zim aylab turadilar:

“Ahli Haq va ularga yaqinlar, atrofdagilarga foydasi ko’p bo’lganlaridir”.

Allohning sevimli qullari xalqning g’iybatlarini eshitmaydi. Xaloyiq mish-mishlariga ular kar va soqovdirlar. Haqqa yaqin bo’lganliklari sababli ular bu holga kelganlar. Bekorchi gaplarni eshitmaslar ham aytmaslar ham. Axir nima uchun ham bekorchi gap gapirish va befoyda so’zga quloq tutish kerak. Ularning qalbi Haqqa yo’g’rilgan. Qalblari boshqalar bilan bo’lsa ham bu ahamiyat kasb qilmaydi, ichki olamlari o’zgarmaydi. Haqning xaybati ularni xush yaqinligi esa sarxush qiladi. Sevganlarini yonida sevgi jo’sh urib turadi. Ular ulug’lik ifoda qilgan Jalol sifati, go’zallik ifoda qilgan Jamol sifati orasida aylanib yuradilar. Orzulari bilan o’ngu so’lga qaramaydilar. Chunki ularda orzu degan xayol yo’q. Ular oldingi safdalar, hamma ularga tobe’dir. Bu ko’zlar bilan ko’rib bo’lmaydigan jinlar, farishtalar ularga xizmatkordir. Ilm va hikmat ularga xizmat qiladi. Hamma ilm va hikmat izlasa, ularni ilm va hikmat izlaydi. Ularning ozuqalari fazilat bo’lib, fazilat taomidan yeb, xushnudlik sharobini icharlar. Haq kalomi ular uchun mashg’ulot. Maxluqot esa ularga uzoq va ular boshqa joydadirlar. Albatta bu uzoqlik qalb bilan bo’ladi.

Buyuk insonlar. Alloh amr qilgani uchun haqni aytadilar. Haqiqatni aytishda hech kimdan qo’rqmaydilar. Qabih odatlardan odamlarni ogohlantiradilar. Yo’ldan adashganlarni to’g’ri yo’lga boshlaydilar. Ularning davomli ishlari shulardan iborat. Ishlarini turli vasila bilan qiladilar. Gohida shaxsan o’zlari goho esa boshqalarning qo’li bilan qiladilar. Ular uchun har bir narsa vositadir. Doimo haqiqatni qaror topishiga g’ayrat qiladilar. Bandaning haqini o’zlari uchun olib qolmaydilar. Fazilatga loyiqlarga evazlarini beradilar. Nafsning hassos orzularini istamaydilar. Tabiatlariga moyil bolgan, yomon hislardan uzoq yuradilar. Sevsalar Alloh uchun sevadilar. Ranjib qolsalar ham Alloh uchun xafa bo’ladilar. Ular faqat Haq taolo yo’lidadirlar. Boshqa yo’lning ularga keragi yo’q. Ularning nasibalari shundayki, agarda biror kimsaga undan zarracha berilsa qolganini xohlamaydilar. Bu nasiba Alloh do’stligidir. Alloh do’stini, Uning yaratgan hamma maxluqotini sevadi. Najot topish bu yo’llar orqali bo’ladi. Zamin ularning sharofati uchun ozuqalar beradi. Samo esa ularning xushnudliklari uchun rahmat yomg’irini to’kadi.

* * *

 Ey ichi ustiga o’xshamagan inson! Maxluqot va sabablarga suyangan bechora!. Bu og’ir ahvoling ila senga ulug’ nasiba kelmaydi. Haq do’stligiga erisha olmaysan. Mana shu holda davom etgan muddatingcha yaxshilik kutma. Izzat sen uchun sarob, islomda bo’l, to’grilikka qayt, tavba qil, ixlos sohibi bo’l. Omonlik bu yo’lda. Aksincha hidoyat yo’li sen uchun yopiq va uzoqdir.

Senga achinaman. Bu tariqa qattiq gapirishim, bilaman seni xafa qilmoqda. Lekin xato qilyapsan. Oramizda dushmanlik yo’q. Faqatgina shu bor, u ham bo’lsa men rostini aytyapman. Seni itoatsiz holda ko’rishim bu gaplarni aytishga majbur qilmoqda. Ulug’larning gapi seni yuragingni siqmoqda.

To’g’ri, g’urbat vodiysida daydigan, haq gapga kam ishonadi. Faqirlarning ozginasigina ochiq ko’ngil bo’ladi. Kichik bir nasihatni ham yuragiga oladilar.

Mendan bir o’git oldingmi darrov qabul qil. Uni Allohdan deb bil. Men ham bir qulman. Meni gapirtirayotgan Allohdir. Meni o’rtadan chiqarib, Uni ko’r. Quruq bir toshni gapirtirish ham, Uning qudratidandir.

Meni oldimga kelsang samimiy kel. Nafsingni tashlab kel. Orzu-havaslaringni tark etib kel. Haqiqiy basirat sohibi bo’lganing da edi, meni butun borlig’idan mosuvo, Haq borlig’i ila bor bo’lgan holimda ko’rar eding. Lekin hasta va xato tushunchang buni sezishga ojiz.

Haq yo’lovchisi, suhbatimga qo’shil, undan foydalan. Ahvolimda dunyo mehrini ko’rmaysan. Dunyo va oxirat ichki olamimdan uzoq. Tavba qilgan orzusiga yetadi. Men haqimda yaxshi fikrda bo’lmoq shartdir. So’zlarimga amal qil. Bularni qilgan, qidirganini topadi. Haq yo’lga oz fursatda yetib boradi.

Alloh payg’ambarini kalom sifati bilan tarbiya qiladi. Sevgan qullarini esa ilhom yo’li bilan isloh qiladi. Ilhom valiylarga, kalom esa payg’ambarlarga beriladi. Payg’ambarlarning vasiylari, valiy zotlardir. Ular payg’ambarlarning haqiqiy vakillaridir. Valiylar uning avlodlaridir.

Alloh gapiradi. U Muso (a.s) bilan gaplashgan. Uning gapirishi moddiy bir ko’rinishda emas. Kalom sifatining o’lchovi, me’zoni, qolibi bo’lmaydi. Uning kalom sifati yaratadi, lekin u sifatni hech kim yaratmagan. U sifatni yaratuvchisi Haqdir. Haqning kalom sifatida chuqur ma’nolar bor. Eshituvching fahmiga ko’ra u tus oladi. Muso (a.s) bilan aqliga ko’ra gaplashdi. Oraga vosita qo’ymadi. Bizning payg’ambarimiz bilan (s.a.v) ham vositasiz gaplashdi. Kalom sifatining tajallisini ko’rsatdi.

Ey robbim, hidoyat yo’lini barcha qullaringga nasib ayla. Hammaga rahm qil, tavbalarini qabul ayla.

* * *

 Xalifa Mutasimning bir hikoyasi bor. Mutasim o’lim onida yonidagilarga shunday dedi: “Imom Ahmad ibn Hanbalga yetkazgan aziyatim sababidan tavba qilaman. Men qur’onning hech bir harfini o’zgartirganim yo’q. Bunday qilishga harakat qilganlar ko’p bo’ldi lekin qila olmadi.”

Ey bechora! Foydali bo’lmagan gaplarni tashla. Taassubni yo’q qil. Dunyo va oxiratda sen uchun foydali bo’lganga intil. Befoyda ishni nima ham qilarding. Foydasiz matohlar to’plashdan nima naf? Ishlaringni puxta qil. Betartib ish qilsang, yer uzra o’tirib qolasan. Qilgan ishlaring ro’molchadek ochilib qolishiga oz qoldi. Aytgan so’zingni unutma. Yomon illat ko’rinsa, undan naf izlab yurma. Unday qilsang oqibatda seni saqlaydigan qalqon topolmaysan. Ahvoling nima bo’ladi, hozirdan chorangni ko’r.

Dunyo tashvishidan xalos bo’l, qalbingni tozala, xatolardan, havaslardan ayril. Bir kun baribir ayrilasanku axir. Pulsiz qolasan, qarib qolasan, bular ham bo’lmaganda o’lib baribir ayrilasan. Bir luqma uchun ming marotaba yolvorma. Ochidan o’lgan yo’q. O’zligingni bil. Yaratganga taslim bo’l, qalbingni unga ber. Yaxshi yashash yo’llarini izla. Farovon yashay olmasliging ham mumkin. Yaxshi yashash imkoni bo’lsa qabul qilaver. Sen uchun imkon bo’lish yo bo’lmaslik emas, izlamoqdir. Qo’lingga kelgani uchun “yaxshi” degin. Yanada yaxshisini axtarishdan qolma. Bularni qilayotganing da jiddiyligingni yo’qotma. Payg’ambarimiz (s.a.v) shunday deganlar: “Yaxshi hayot kechiring, oxirat uchun orzu qiling. Rohat u yerda kutmoqda”.

 Umidlaring uchun bir qasr hozirla. Eng go’zali zuhd holidir. Bunday hol, boshidan so’ngigacha shohona hayot.

Ishlaringni qisqa qil. Dunyoda sen uchun zuhd lozim. Chunki boshidan oxirigacha zohidlik, qisqa ishlardan iboratdir.

Seni yiqitgan yomon ulfatlaring bo’ladi. Ulardan yiroqlash, aloqani uz. Sevgi deb atalgan tuyg’ularingni ulardan sir tut. Sen yaqin bo’ladigan odamlar, solih kimsalar bo’lishi kerak. Yomon insonlar senga qancha yaqinlashishni xohlasalar sen ulardan shuncha uzoqlash. Yaxshilar sendan qancha uzoq bo’lsalar ham, sen ularni izlashda g’ayrat qil. Har kimga nisbatan o’zgacha muhabbating bo’lsa, orangizda ma’naviy bir tushuncha hosil bo’ladi. Bu bog’liqlik va aloqa kimga va nimalar uchun bo’layotganini keragicha o’rgan. Ishlaringni shunga qarab rejala. Ko’pgina ulug’lar: “Sevgi yaqinlikdir, yaqinlik esa sevgidir: deganlar.

Bular moddiy sabablardan uzoq bo’lsalar ham, ma’nan yaqindir.

Berilgan yoki beriladiganlar seni charchatib qo’ymasligi lozim. Berilishi muqarrar bo’lganni izlash, o’zini behuda charchatishdan boshqa narsa emas. Sening qismatingga kelishi imkonsiz bo’lganlarga intizor bo’lishdan ham naf yo’q. Inson uchun bo’lmaydigan ishlar ortidan yugurish faqatgina ziyon yetkazadi. Payg’ambarimiz (s.a.v) aytadilar: “Allohning quliga bergan ulkan jazolaridan biri, qulning o’ziga nasib qilmaydiganni izlab yurishidir”.

* * *

 Ey avlodim! Koinotning har bir zarrasida Allohning go’zal bir san’ati bor. Bu ajib san’atlarning har biri Haqqa olib boradigan dalildir. Chuqur tushunchalarga beril. Tushunchalaring chuqurlashgan sari sen ko’tarila borasan.

Iymon sohibining ham zohiriy ham botiniy ko’zi bo’ladi. Tashqi ko’zlari bilan Allohning yaratgan maxluqotlarini, tabiat manzaralarini ko’radi. Yerga to’shab qo’yilgan bitmas tuganmas hikmatli ishlarga nazar soladi. Botiniy ko’zlari bilan esa moddiyot orqasidagi borliqlarni ko’radi. Samo va undan yuqoridagi yashiringan azamatli, ruhoniy borliqlarni tomosha qiladi. Mana bu ikki ko’z ko’ra boshlagach, yana bir ko’z hosil bo’ladi. U qalb ko’zidir. Qalb ko’zini ochilishi uchun ichki va tashqi ko’z sog’lom tuyg’uga ega bo’lishi kerak. Ana undan keyin eni va bo’yi bo’lmagan bir onga o’tiladi. Yaqinlik tushunchasi bilinmaydigan yaqinlikka erishiladi. Zohiriy ma’no bilan qabul qilib bo’lmaydigan sevgiga yetib boriladi. Endi u qul seviklidir. Unga sir bo’lgan hech narsa qolmaydi.

Ammo bu holga erishish qulay ish emas. Buning uchun qalb yaratilgan barcha borliqdan, nafsning istaklaridan, shaytoniy tuyg’ulardan butkul uzoq bo’lishi kerak. Sof ruh degani shu bo’ladi. Bu musaffolikka erishganlar uchun yer xazinalari ochiq bo’ladi. Samo yo’llari unga poyondoz bo’ladi. Unga ko’ra tosh va turpoq orasida farq yo’q. Loy va oltin go’yo bir xildek.

Aqlingni yig’ib ol. Gaplarimni diqqat bilan tingla. Men gapning aslini aytaman. So’zlarim duru gavhardir. Har doim ulug’lanib boraveradi. Zamon va zaminga qarab ma’no ifoda etaveradi.

* * *

Ey avlodim! Allohga qulni sherik qilma. Banda xato qilsa uni darrov qaytar. Alloh o’z quliga kuchi yetadi. Lekin qul Allohga hech narsa qilolmaydi.

Man qilingan juda ko’p amallar bor. Man qilinganlardan tiyilish insonni xazina egasi qiladi. Sir saqlay olish ulug’ bir ishdir. Buni hamma ham eplay olmaydi. Musibat onini sabr ila kutish, betoblik chog’ida Allohga iltijo qilish ulkan ishdir. Bularni esa sir tutib qilish kerak. Sir tutilishi kerak bo’lgan ishlarda sadaqa ham bor. Bu eng muhim amaldir. Birovga yaxshilik qilmoqchi bo’lsang, o’ng qo’ling bilan ber, chap qo’ling bilmasin. Imkon boricha shunday qilishga harakat qil. Aks holda shayton va dunyo tuzog’iga tushib qolishing mumkin.

Boshdan oyoq yomonliklarga to’lib yotgan dunyo ummoniga cho’mma. Unga tushmoqchi bo’lgan har kim cho’kib, yo’q bo’lgan. Aksariyat bashar farzandi unga sho’ng’idi, ayrimlar omon qoldi. Bu omon qolganlar, xalq orasidan tanlab olingan kimsalardir. Dunyo ummoni tubsiz. Hamma unga yaqinlashib ko’radi. Alloh qutqarishni iroda qilgan kimsalargina undan salomat chiqadilar. Alloh bandalari orasidan istaganiga najot beradi. Dunyo rasvoliklariga berilgan insonlarning borar yeri do’zaxdir. Ularning nopokligini faqat otash tozalaydi. U otashning ustida bir ko’prik bo’lib, barcha qullar uning ustidan o’tadilar. Nopoklar qulab, poklar omon qolur. Najot topganlar, Alloh ularni sevgan va tanlab olgan shaxslardir. Bunga xabar bergan mana shu oyatga quloq ber:

Sizlardan har biringiz unga (jahannamga) tushuvchidirsiz. (Bu) Rabbingiz (irodasiga binoan) vojib bo’lgan hukmdir”. Maryam-71.

Yana Alloh aytadi:

Biz aytdik: “Ey, olov, Ibrohim uchun salqin va omonlik bo’l!”. Anbiyo-69.

Ikkinchi xitob dunyoda Ibrohim (a.s)ga bo’ldi. U dunyoda esa butun muminlarga bo’ladi. Shunday rivoyat qilinadi: qiyomat qoim bo’lganda jahannam ustida bir ko’prik barpo etiladi. Hamma u yerdan o’tsin deb farmon qilinadi. Otashga esa bu buyruq amr qilinadi: “Ey olov salqin va salomat bo’l. bu ahvolni iymon sohiblari uchun ko’rsat. Menga ibodat qilganlar o’tib ketsinlar. Meni orzu qilganlar bemalol yurib o’tsinlar. Hayoti dunyoda meni deb havaslaridan kechganlar bu yerdan ketsinlar.

Namrudning oloviga ham bu xitob tegishli edi. Lovillab yonayotgan olov gulistonga aylandi. Jahannam otashi iymon sohiblariga yetmaydigan bo’ldi.

O’zingni botqoqqa botirma. Allohga iymon keltir va Uning yo’liga kir. Uni yo’lida yurar ekansan, seni dunyo yutib yubormaydi. Yomonlik sellari seni sudrab ketmaydi. Chunki unga shu xitob keladi.

“Ey dunyo dengizi va seli, mana shu odamni g’arq qilma. U sevikli quldir. U Mening tarafimdan tanlangan quldir. Uni Menga qo’y”

Bu xitobga erishgan zot g’arq bo’lmaydi. Muso (a.s) ni dengiz g’arq qildimi? Qavmi dengizda cho’kib ketdimi? Alloh fazlini o’z istaganiga beradi.

“Kufr yo’lidagilarga bu dunyo ziynatli qilib qo’yilgan. Ular iymon keltirganlar ustidan kuladilar. Holbuki, qiyomat kuni taqvoli bo’lganlar ulardan balanddirlar. Alloh xohlagan kishilarga behisob rizq berur”. Baqara-212.

Barcha xayr Uning qo’lidadir. Holat shunday ekan sen qanday qilib boshqasini deysan? Haq yo’lini nega tark qilasan.

Senga berilayotganlar Uning qo’li bilan in’om etilmoqda. Olish ham Uning quvvat qo’lidir. Yoki sen o’zingda bir kuch ko’ryapsanmi? U istasa badavlat, istasa faqir qiladi. Yoki sen izzat boshqadan, aziyyat esa boshqasidan keladi deb o’ylaysanmi? U bilan teng bo’lish kimning haddiga sig’ibdi. U bilan kim jangga hozirlik ko’ra oladi? Faqat nodon va ahmoqlargina shunday deb o’ylashi mumkin. Aqli boshida bor odam Uning eshigiga intiladi. Boshqa eshiklarni xayolining bir uchiga ham keltirmaydi.

Ey o’zicha aqlli odam! Xato yo’llarga ketmoqdasan. Qilgan ishlaring xalqni sevintirishdan iborat emasmidi? Xoliqning g’azabiga uchrab, maxluqotni kuldirish-a?! Dunyo qurish uchun oxiratni buzishmi? Bu ish senga yarashmaydi. Yaqinda hamma narsa qo’lingdan ketadi.

Tutishi qattiq bo’lgan U Zot hammasini sendan oladi. U oluvchi Allohdir. U tutganini qo’ymaydi. Uning olishi boshqalarnikiga o’xshamaydi. Uning ushlashi bir tomondanmas, bir qancha tarafdan keladi. Seni bir ko’rinishli va nizomsiz ishlaringga also o’xshamaydi.

Ilk marotaba seni martabangdan oladi. Ezilarsan, ezilmasang seni hasta qiladi. Keyin faqir qiladi. Xor qiladi, zor qiladi. Yuzing shuvut, holing parishon hamda darbadar bo’lib qolasan.

Bular ham seni yo’lga solmasa, turli dard va balolarni ustingga yog’diradi. Hammasidan yomoni, ichingdan siqilasan. Shunday payt ham bo’ladiki siqilganing dan harakatlana olmaysan. Bundan tashqari yana xalqqa ovoza bo’lishing ham bor. Razillar tomonidan g’iybatlaring qilinadi. Izzat hurmating bir pul bo’ladi. Alloh bandalarining tili va qo’llari bilan seni sharmisor qilishga qodir. Yerda yurayotgan kichkina chumoli ham seni va boshpanangni vayron qilishga yetarli. Allohning eng kichkina maxluqida ham, eng katta quvvat yashiringandir. Uyg’on ey g’ofil. Uyquni tark qil. Ey bechora banda.

Allohim bizlarni uyg’ot, uyg’oqligimiz Sen bilan va Sen uchun bo’lsin. Omin

* * *

 Ey avlodim! Mol-dunyo to’plasang ehtiyot bo’l. Ogohlikni unutma. Tunlari o’tin yig’ayotgan odamdek bo’lma. Nima to’playotganing a diqqat qil, puxta o’yla. Tunda o’tin to’playotgan qo’liga nima kirayotganini bilmaydi. Seni ham unga o’xshatyapman. Ko’zlaringni och, keyin kulfating og’ir bo’ladi.

Dunyo kechalari zimiston bo’ladi. U dunyo atalmish qorong’ulik boshlansa quyosh o’rtadan g’oyib bo’ladi. Nur axtarmoq kerak. Chinakam nur zohir bo’lganda hammasi kech bo’ladi. Sen o’zingga yorug’lik izla. Bo’lmasa vaxshiy hayvonlar seni yanchib tashlaydi. Unda botqoqliklar, baland-past dovonlar ham bor. Zulmatda qolganing da bir odimdayoq yuztuban yiqilishing mumkin. Axir sen bechorada nima ham kuch bor?!

Seni vazifang tun safaridan avval o’zingga shamchiroq hozirlash. Tunlari lozim bo’lganni kunduzlari axtarmoq kerak. Aksincha senga kerakli bo’lganni izlashga urinsang, uning o’rniga qo’lingga zararli ashyolar tushib qolishi mumkin.

Butun holingda tavhidni izla. Uning nuri ila aylanib yur. Uning nuridan ko’p foydalan. Islomning asoslariga amal qil. Yomon ishlardan tiyilishni o’zingga odat qil. Bu seni qat’iy falokatlardan saqlaydi, nafsingga ergashtirmaydi. Shayton tuzog’iga ham tushmaysan, shirkdan xalos bo’lasan. Xalqning sharridan qutulasan. Yo’lingda davom etishga o’rgatadi. Shoshqaloqlik dardidan forig’ aylaydi.

Afsus senga, shoshma-shosharlik qilma!. Xovliqish xatolardan xoli qilmaydi. Shoshgan odam yo xato qiladi, yoki xatoga moyil bo’ladi. Sokin va o’ylab ish tutgan odam izlaganini topadi, yoki topishga yaqin qoladi. Shoshqaloqlikni qalbga shayton olib kiradi. Sukunat esa Rahmon bo’lgan Alloh tarafidan keladi. Seni xovliqishga undagan, narsa dunyoga hirsing tufayli. Chunki boshqa shoshiladigan nima bor? Dunyoga hirsi bo’lmagan odam, hamma narsani o’z irodasidan tashqarida ekanini biladi. Shunga qarab harakat qiladi. Shuni bilginki, hirs insonni o’zi istamagan kulfatlarga olib boradi.

Inson degani, hirsli emas qanoat sohibi bo’lishi kerak. Qanoat bitmas xazinadir. Dunyoda senga atalganlar avvaldan bitilgandir. Uni boshqasi olib ketolmaydi. Hirsni tark et, sabablarga nazar qil. Ammo o’sha sabab sohibini esingdan chiqarma. Kundalik ishlaringni bajar. Seniki bo’lishiga ishonmagan narsalar ortidan hirs bilan yugurma. Hamma narsani o’z holiga qo’yib, faqatgina harakat qil.

Nafsingga ega chiq. Qo’lingdagi bor bo’lgani bilan qanoatlan. Bu holda to ilohi hikmatlar bilan tanish bo’lguningcha davom et. Irfon sohibi bo’lganing da ishlaring osonlashadi. U payt senda hirs qolmaydi. Qalbing quvvatga, iching nurga to’ladi. Robbing senga bilmaganlaringni o’rgatadi. Dunyo ishlarini oson bajarasan. Tashqi ko’zingni dunyoga, ichki ko’zingni oxiratga qaratadi. Hech kim seni ichki tuyg’ularingga ta’sir o’tkazmaydi. Hech kim senga o’zini kattaligini ko’rsatolmaydi. Zero ortiqcha ko’rsatolmaydi ham. Sen uchun faqat Alloh buyukdir.

Yo’lingda davom et, mana ko’rasan butun borliq seni ehtirom qila boshlaydi.

Insonlar biroz g’alatiroq. Faqat orzu-havaslarini ro’yobini xohlaydilar. Ammo to’gri yo’l korsatilsa negadir kelishni xohlamaydilar. To’gri, bu yo’l ozgina mashaqqatli bo’lsa ham. Holbuki har lazzat boshida achchiqroq bo’ladi. Yaxshi narsaga erishish uchun biroz qiynalish kerakku axir. Ey avlodim! shuning uchun ham orzuga yetishish uchun Alloh man qilganlardan qoch. Alloh taolo shunday deydi: “….Kim Allohga taqvo qilsa, U unga (tashvishlardan) chiqish yo’lini (paydo) qilur. Yana, uni o’zi o’ylamagan joydan rizqlantirur. Kimki Allohga tavakkul qilsa, bas, (Allohning ) O’zi unga kifoya qilar. Albatta, Alloh O’zi (xohlagan) ishiga yetuvchidir. Alloh barcha narsa uchun miqdor (o’lchov) qilib qo’ygandir”. Taloq surasi 2-3 oyatlar.

* * *

Haqqa isyon qilma, nafsing uchun Undan o’fkalanma. Farzandlarim deb Haqqa qarshi chiqma. Molu davlatim kamaydi deb unga tuhmat qilma. Insonlar mendan yuz o’girdi deb Unga aybdor qilma. Aybni avvalo o’zingdan axtar. Yoki sen Allohga amr qilasanmi?! Bunday qilishga hayo qilmaysanmi? Hamma narsani sen xohlaganingcha bolishini istaysanmi? Eng oily hukm seniki bo’lishi kerakmi, yoki Unikimi? Sen ko’p bilasanmi, yoki Umi? Yoki seni marhamating Unikidan ko’pmi? Afsuslar bo’lsin, sen va barcha maxluqotlar Uniki. Uning bandasi va qullaridir. U hammaning tarbiyachisidir.

Dunyoda U bilan suhbatlashmoqchi bo’lsang, sokin va jim bo’l. Allohning suyukli qullari odoblidir. Uning huzurida eng ulug’ odob talab qilinganlarni joyiga qo’yadilar. Bosgan har qadamlari muhaqqaq iznga bog’liqdir. Qalblarini noxush qiladigan hech qanday ishga yaqin yo’lamaslar.

Qilgan muboh ishlari ularga ilhom orqali bildiriladi. Kiyadigan liboslari ma’nan ko’rsatiladi. Uylanadigan ayollari ham ularga ishorat orqali bildiriladi. Butun sabablar ularga qalb yonidan izhor qilinadi. Iznsiz va amrsiz hech qanday ishga qo’l urmaydilar.

Ular Haq bilan qoim, qalblari Unga bog’liqdirlar. Basiratlari Haq yo’lida ochiqdir. Haq qudrati oldida qaror berishni xush ko’rmaydilar. Ular shunday qilib dunyoda Allohga yaqin bo’lganlar. Ularning borlig’i bu dunyoda nur, Haqqa vasila, u dunyoda esa Unga yetishguvchidirlar.

Allohim, bizlarni dunyo va oxiratda Senga yetishishni nasib qilgin. Senga yaqinlik lazzatini ber. Boshqalarga boqmasdan, O’zingda yetganlardan qil.

“Yana shundaylari ham borki, ular: “Ey, Rabbimiz, bizga bu dunyoda ham yaxshilik ato etgin, oxiratda ham yaxshilik (ato etgin) va bizni do’zax azobidan asragin”, – deydilar”. Baqara-201.

 Tarjimon: Sardorxon Jahongirov. Filolog, islomshunos,

Muharrir: Olimxo’ja Orifxo’ja o’g’li. Adabiyotshunos.